Австралиялик аёл ҳамкасбининг карри таомига шиллиқ қурт заҳри қўшганликда айбланди
Аёл билан муносабатда бўлган жабрланувчи таомда ёрқин яшил рангли гранулаларни пайқаб қолган.

Австралиялик аёл ҳамкасбининг карри таомига шиллиқ қуртларга қарши заҳар қўшгани учун айбланди
Австралиялик аёл ҳамкасбининг карри таомига шиллиқ қуртларга қарши заҳар солганликда айбланиб, ҳибсга олинди.
Ғарбий Австралия полициясининг маълум қилишича, жабрланувчи аёл февраль ойида ҳамкасблари учун таом тайёрлаган ва улар эрталабки чой пайтида уни биргаликда истеъмол қилишган.
Бироқ, 58 ёшли аёл тушликда орттириб қўйилган овқатни ейиш учун қайтиб келганида, таомда ёрқин яшил рангли гранулаларни кўрган ва уни татиб кўргач, тили уюшиб қолганини айтган.
Жабрланувчи аёл билан муносабатда бўлган айбланувчи бир неча ойлик суриштирувдан сўнг бошқа шахснинг ҳаёти, соғлиғи ёки хавфсизлигини хавф остига қўйишда айбланди ва у 5 ноябрь куни суд олдида жавоб беради.
Полициянинг таъкидлашича, исми ошкор этилмаган 43 ёшли аёл карри сақланаётган ходимлар хонасига қайтишдан олдин кимёвий моддалар сақланадиган омборга кирган.
Таомни татиб кўргач, жабрланувчи уни детективларга топширган ва улар ушбу модда таркибида заҳарли модда — метальдегид бўлган шиллиқ қуртларга қарши гранулалар эканини аниқлашган.
Комиссар Кол Бланш журналистларга ушбу заҳар оғир жароҳат етказиши ёки ўлимга олиб келиши мумкинлигини айтди.
"Каррини татиб кўрган инсон нимадир жойида эмаслигини пайқаганидан жуда миннатдормиз", — деди у Seven Network хабарига кўра.

