Дунё

Австралия ва Словакия тарихидаги энг иссиқ кун кузатилди

Австрия ва Словакия ўз тарихидаги энг юқори ҳароратни бошдан кечирди.

Деуцче Велле хабарига кўра, 5-август куни Австрия ва Словакияда ҳаво ҳарорати рекорд даражага кўтарилди. Қуйи Австрия федерал еридаги Бад-Дойч-Алтенбург шаҳрида кундузги ҳарорат 41,2 даражага етди. Словакиянинг Венгрия билан чегарадош Каменица-над-Гроном муниципалитетида эса 41,4 даража иссиқ қайд этилди.

Австрия пойтахти Венада ҳаво ҳарорати 41 даражага етиб, мамлакат рекордини янгилади. Бу жазирама ва қурғоқчилик аҳоли ва табиатга тобора кучли таъсир кўрсатмоқда. Дунай ва бошқа дарёларда сув сатҳи сезиларли даражада пасайган.

Венгрияда Дунайдаги сув сатҳининг кескин пасайиши туфайли “Пакс” атом электр стансияси деярли тўхтатилган. Қўшни Словенияда эса Сава дарёсидаги сув танқислиги сабабли “Кршко” АЕС электр энергияси ишлаб чиқаришни 80 фоизгача қисқартирган.

Руминия 3-август куни қурғоқчиликдан азият чекаётган Дунай дарёсидан ядро реакторларини совитиш учун зарур бўлган сув оқимини таъминлаш мақсадида қояни портлатди. Атом электр стансияларида реакторларни совитиш учун одатда дарё сувидан фойдаланилади.

Аввалроқ Жанубий Кореяда ҳаво ҳарорати 42,5 даражагача кўтарилиб, об-ҳаво кузатувлари бошланган 1904-йилдан буён энг юқори кўрсаткични қайд этганди. Расмийлар аҳолини очиқ ҳаводаги барча фаолиятни “зудлик билан” тўхтатишга чақирган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.