Иқтисодиёт

Августда қайси маҳсулотлар қимматлашди, нималар арзонлашди — расмий статистика

Расмий маълумотга кўра, ёзнинг сўнгги ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар нархлари ўртача 0,2 фоизга

Августда қайси маҳсулотлар қимматлашди, нималар арзонлашди — расмий статистика

Ўзбекистонда 2026-йил августида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар нархлари ўртача 0,2 фоизга кўтарилди.

Йиллик истеъмол нархлари индекси (ИНИ) 6,2 фоизни ташкил этди ва ўтган йилнинг шу ойига (2025-йил август — 8,8 фоиз) нисбатан 2,6 фоиз бандга камайди.

Август ойида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўртача 0,4 фоизга, ноозиқ-овқат товарлари 0,2 фоизга, аҳолига кўрсатиладиган пуллик хизматлар эса 0,1 фоизга қимматлашгани қайд этилди.

Асосий озиқ-овқат маҳсулотлари орасида сабзи (9,2 фоиз), пиёз (6,2 фоиз), узун бошоқли гуруч (2,4 фоиз), юмалоқ бошоқли гуруч (2,3 фоиз) ва тарвуз (7,5 фоиз) нархларининг ошиши инфлясияга таъсир кўрсатди.

Инфлясияни пасайтирувчи омил сифатида асосий озиқ-овқат маҳсулотларидан узум (-10,9 фоиз), булғор қалампири (-9,2 фоиз), олма (-7,2 фоиз), нок (-6,0 фоиз), бақлажон (-5,5 фоиз), карам (-4,9 фоиз) ва картошка (-3,3 фоиз) нархларининг пасайиши муҳим ҳисса қўшди.

Ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархларида АИ-98 ва АИ-100 маркали бензин (6,7 фоиз), АИ-95 маркали бензин (4,9 фоиз) ҳамда АИ-92 маркали бензин (1,1 фоиз) нархининг ошиши кузатилди.

Шунингдек, хизматлар нархи ва тарифларида халқаро авиақатновлар (1,7 фоиз), шаҳарлараро автомобил транспортида йўловчи ташиш (0,6 фоиз) ва ижарага олинган турар жойлар учун ҳақ (0,4 фоиз) ошгани қайд этилди.

Ҳисоб-китоблар учун 10 мингдан ортиқ савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталаридан 2 млн дан ортиқ нархлар қайд этилди. 419 турдаги озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда 98 турдаги хизматлар нархлари кузатилди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.