Дунё

Август ойида глобал ҳарорат тарихий рекорд ўрнатди

2026-йил августи метеорологик кузатувлар тарихидаги энг иссиқ ой сифатида қайд этилди. Дунё бўйича ўртача ҳарорат 16,96 даража Селсийни ташкил этиб, 2023-йилда ўрнатилган аввалги рекорддан ҳам юқори бўлди.

Август ойида глобал ҳарорат тарихий рекордга чиқди

Европанинг Сопернисус иқлим ўзгаришини мониторинг қилиш хизмати (С3С) берган маълумотларга кўра, 2026-йил августида Ер юзидаги ўртача ҳарорат 16,96 даража Селсийга етган.

Бу кўрсаткич 2023-йил августида қайд этилган аввалги энг юқори натижадан ҳам ошиб кетган. Шу тариқа, 2026-йил августи кузатувлар тарихидаги энг иссиқ ой сифатида қайд этилди.

Реутерс ёзишича, глобал ҳароратнинг саноатлашувгача бўлган давр даражасига нисбатан исиши 2025-йил ноябридан бери илк бор 1,5 даражадан юқорига кўтарилган.

Сопернисус мутахассислари 2026-йил ёзи Ғарбий Европада ҳам кузатувлар тарихидаги энг иссиқ ёз бўлганини қайд этган. Шу билан бирга, денгиз суви ҳарорати ҳам мисли кўрилмаган даражада юқори даражаларга чиққан.

2026-йил ёзи кетма-кет кузатилган ўта кучли иссиқ тўлқинлари билан ажралиб турган. Экстремал юқори ҳароратлар айрим ҳудудларда дарёлар сатҳининг пасайиши ва ўсимликларнинг қуришига сабаб бўлган.

Рекорд даражадаги иссиқлик бошқа экстремал об-ҳаво ҳодисалари, жумладан сув тошқинлари ва йирик ўрмон ёнғинлари билан ҳам бирга кечган.

Сопернисус эксперти Саманта Бёржесс АФПъга берган изоҳида, инсоният камида сўнгги 100 минг йил ичида ҳозиргидек юқори ҳароратларга дуч келмаган бўлиши мумкинлигини айтган.

У иқлим ўзгариши энди мавҳум тушунча эмаслигини, унинг оқибатлари одамларнинг кундалик ҳаётига тобора кўпроқ таъсир қилаётганини таъкидлаган. Европада кучли иссиқ пайтида йўл қопламаларининг эриши ва шифохоналарга тушаётган юкламаларнинг ортиши шулар жумласидан.

Сопернисус иқлим исишининг асосий сабаби сифатида нефт, кўмир ва газ каби қазилма ёқилғиларни ёқиш натижасида атмосферага чиқарилаётган иссиқхона газларини кўрсатмоқда.

Аввалроқ ташкилот 2026-йилнинг июн ва июл ойларини ҳам Ғарбий Европа тарихидаги энг иссиқ ойлар сифатида қайд этган эди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.