Маҳаллий

Август: аввали салқин, давоми жазирама

Августнинг биринчи ҳафтаси қишлоқ хўжалиги учун нисбатан қулай ҳарорат шароити билан бошланади. Бироқ кейин яна иссиқлик келади, кучли шамоллар ва тоғли ҳудудлардаги қисқа муддатли ёғинлар агротехник тадбирларни ҳаво шароитига мослаштиришни талаб қилади.

Август ойининг бошланиши салқин, давоми эса жазирама бо'лиши кутилмоқда.

Ҳафта бошида ҳаво ҳарорати 31-36 даража атрофида бо'либ, бу пахта, сабзавот ва бог'дорчилик экинларини парваришлаш ишларини самарали ташкил этиш учун қулай шароит яратади. Ҳафта о'рталарида айрим ҳудудларда кучли шамоллар тупроқ намлигининг тез ё'қолишига ва ёш о'симликларга механик зарар етказишига олиб келиши мумкин. Тог'ли ҳудудларда кутилаётган жала ёг'инлари маҳаллий сел хавфини ошириши эҳтимоли бор.

Дам олиш кунларига келиб ҳаво ҳарорати +40…+42 даражага ко'тарилиб, жазирама қайтиши суг'оришга бо'лган эҳтиёжни яна оширади. Шу сабабли, суг'ориш ишларини эрталаб ёки кечқурун амалга ошириш, шамолли кунларда кимёвий ишлов беришни чеклаш ҳамда бог' ва полиз экинларида намликни сақлаш чораларини кучайтириш мақсадга мувофиқдир.

strong windsweather forecastlandslidescrop careuzbekistanheatwaveagricultureirrigation