“Астон Вилла” “ПСЖ”нинг 18 ёшли футболчиси учун 55 миллион евро тўлайди — Тҳе Атҳлетис

"Астон Вилла" 18 ёшли "ПСЖ" футболчиси учун 55 миллион евро тўлайди — Тҳе Атҳлетис
Англиянинг "Астон Вилла" футбол клуби Франсиянинг "ПСЖ" жамоаси билан 18 ёшли сенегаллик вингер Иброҳим Мбаенинг трансфери борасида келишувга эришди.
Тҳе Атҳлетис нашрининг ма'лумотларига кўра, инглиз клуби футболчи учун 55 миллион евро миқдорида тўлов амалга оширади. Ҳозирда томонлар трансферни расмийлаштириш ва тегишли ҳужжатларни тайёрлаш ишлари билан банд.
Мбае "ПСЖ" академиясининг тарбияланувчиси бўлиб, у клуб тизимига 2018-йилда келиб қўшилган. Сенегаллик футболчи парижликларнинг асосий жамоасида 2024-йилда, 16 ёшида дебют қилган. У "ПСЖ" сафида жами 42 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урган ва 4 та голли узатмани амалга оширган.
Мбае 2025/26-йилги мавсумда барча мусобақаларда 29 та учрашувда иштирок этиб, 3 та гол ва 2 та ассист қайд этган.
2026-йилнинг ёзида вингер Сенегал терма жамоаси таркибида Жаҳон чемпионатида ҳам қатнашди. Мбае турнирда 4 та ўйинда майдонга тушиб, гуруҳ босқичида Франсия дарвозасига гол киритди. Сенегал терма жамоаси эса 1/16 финал босқичида Белгияга қўшимча вақтда 2:3 ҳисобида мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этди.

