Иқтисодиёт

Асахий Инвест бизнеслар учун муробаҳа моделини тақдим этади

Асахий Инвест бизнеслар учун Б2Б муробаҳа моделини таклиф қилмоқда.Компания зарур товар, хомашё ёки ускунани аввал ўзи харид қилиб, кейин тадбиркорга олдиндан келишилган устама билан бўлиб тўлаш асосида сотади.

**Асахий Инвест бизнеслар учун муробаҳа моделини тақдим этади**

Ўзбекистонда бизнесни ривожлантириш учун қўшимча маблағларга бўлган талаб юқори. Тадбиркорлар янги ускуналар, ишлаб чиқариш учун хомашё ёки савдони кенгайтириш учун товарларга эҳтиёж сезишлари мумкин. Бироқ, зарур харидларни бир йўла тўлаш айланма маблағларга босим ўтказади, анъанавий молиялаштириш эса ҳар бир тадбиркорнинг қадриятларига мос келавермайди. Асахий Инвест томонидан бизнеслар учун жорий этилган Б2Б муробаҳа модели айнан шу эҳтиёжга ечим таклиф этади.

Муробаҳа – бу пулни фоиз эвазига бериш эмас, балки олди-сотди битими. Жараён бизнеснинг ўз фаолияти учун зарур бўлган товар, хомашё ёки ускунани аниқлашидан бошланади. Ариза маъқуллангач, Асахий Инвест керакли маҳсулотни аввал ўз номидан сотиб олади ва мулкига ўтказади. Шундан сўнг, маҳсулот келишилган устама қўшилган, олдиндан маълум якуний нархда бизнесга бўлиб тўлаш асосида сотилади.

Бу ерда тадбиркор учун муҳим жиҳат шундаки, харид нархи, устама, тўлов муддати ва томонларнинг мажбуриятлари шартномада аниқ белгиланади. Яъни, битим пулнинг ўзидан даромад олишга эмас, балки реал активнинг савдосига асосланади. Ҳар бир лойиҳа бўйича молиялаштириш миқдори ва муддати бизнеснинг эҳтиёжи ҳамда имкониятларидан келиб чиқиб алоҳида келишилади.

Ҳамкорлик тўрт босқичда амалга оширилади. Аввал тадбиркор ўз бизнеси ва харид эҳтиёжи ҳақида ариза юборади. Кейин Асахий Инвест жамоаси бизнес модели, молиявий кўрсаткичлар, бозор салоҳияти ва мавжуд рискларни таҳлил қилади. Ижобий хулоса берилса, сармоя миқдори, муддати, тўлов тартиби ва мажбуриятлар келишилади. Шартнома имзолангач, керакли маҳсулотни сотиб олиш ва муробаҳа асосида бизнесга сотиш жараёни бошланади.

Ариза қолдириш жараёни содда: тадбиркор ўз бизнеси ва молиялаштириш эҳтиёжи ҳақида қисқача маълумот юборади. Асахий Инвест жамоаси мурожаатни кўриб чиқиб, зарур бўлса қўшимча маълумотларни сўрайди ва кейинги босқичлар бўйича тадбиркор билан боғланади.

Ариза қолдиришда асосий эътибор сўралаётган молиялаштиришнинг бизнес учун қандай мақсадга хизмат қилишини тушунарли баён этишга қаратилади. Тадбиркор режалаштирилаётган харид фаолиятни кенгайтириш, ишлаб чиқариш имкониятини ошириш ёки операцион жараёнларни яхшилашга қандай ёрдам беришини қисқача кўрсатади. Бу маълумот Асахий Инвест жамоаси билан кейинги мулоқот учун бошланғич нуқта бўлиб хизмат қилади.

Баҳолаш фақат битта рақамга боғланмайди. Биринчи навбатда, маҳсулот ёки хизмат маржаси бизнес харажатларини қоплаш ва барқарор фаолият юритиш учун етарлими – шунга эътибор берилади. Шунингдек, ойлик соф фойда, мавжуд кредит ва бошқа тўловлар, янги мажбуриятни ўз вақтида бажариш имконияти ҳам таҳлил қилинади.

Шаффоф пул оқими алоҳида аҳамиятга эга. Банк ҳисоб-рақами, карта ва бошқа расмий савдо каналлари орқали тасдиқланадиган тушум бизнеснинг реал айланмасини кўрсатади. Сўралаётган сумма ойлик савдо ҳажми, пул оқими ва мавжуд қарздорликка мутаносиб бўлиши лозим. Сармоя миқдори бизнеснинг молиявий кўрсаткичлари, харид мақсади, лойиҳа салоҳияти ва рисклар асосида белгиланади. Шу сабаб ҳар бир ариза алоҳида кўриб чиқилади.

Б2Б муробаҳа моделида фоизли қарз ўрнига рухсат этилган маҳсулотнинг реал савдоси амалга оширилади. Асахий Инвест маҳсулотни бизнесга сотишдан олдин уни харид қилиб, мулкига қабул қилади. Товар, унинг нархи, устама ва тўлов шартлари томонларга олдиндан маълум бўлади. Шартномалар ихтиёрий, тушунарли ва яширин шартларсиз тузилиши кўзда тутилади, савдо эса Ислом молиясида рухсат этилган фаолият ва маҳсулотлар билан чекланади.

Асахий Инвест маълумотига кўра, компаниянинг инвестиция ва насия савдо хизматлари Ислом молиявий институтлари учун халқаро ААОИФИ стандартларига мувофиқ. Тегишли шартномалар Мезон кенгаши томонидан кўриб чиқилган ва мувофиқлик сертификати билан тасдиқланган. Компания фаолияти кенгаш ҳузуридаги ислом ҳуқуқи олимлари ва мутахассислари томонидан назорат қилиб борилади.

Б2Б муробаҳа тадбиркорга катта харидни бир йўла тўлаш ўрнига, харажатни келишилган даврга тақсимлаш имконини беради. Натижада айланма маблағни кундалик операциялар, захира ва ўсиш вазифалари учун сақлаб қолиш, керакли ускуна ёки хомашёни эса кечиктирмасдан жалб қилиш мумкин. Олдиндан маълум нарх ва тўлов жадвали молиявий режалаштиришни енгиллаштиради.

Моделнинг яна бир муҳим фойдаси – маблағнинг реал иқтисодий фаолиятга йўналтирилишидир. Инвестор капитали бизнеснинг ҳақиқий савдо эҳтиёжини қоплайди, тадбиркор эса ўз қадриятларига мос ва шаффоф молиявий ечимга эга бўлади. Бу ёндашув бизнес, инвестор ва бозор манфаатларини реал маҳсулот атрофида бирлаштиради.

Асахий Инвест орқали Б2Б муробаҳа имкониятидан фойдаланмоқчи бўлган тадбиркорлар asaxiyinvest.com сайтининг “Бизнеслар учун” бўлимида ариза қолдириши мумкин. Шунингдек, (+998) 78−555−05−22 рақами ёки Телеграм боти орқали бевосита боғланиш мумкин. Жамоа аризани кўриб чиқиб, кейинги босқичлар бўйича тадбиркор билан алоқага чиқади.

Реклама ҳуқуқлари асосида.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш учун cookie файлларидан фойдаланамиз. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сиз қабул қилмагунингизча ҳеч нарса ўлчанмайди.