Спорт

“Арсенал” “Ювентус” вингери учун 100 млн евро сарфлашга тайёр — ОАВ

“Арсенал” “Ювентус” вингери учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр — ОАВ

Лондоннинг “Арсенал” футбол клуби “Ювентус” ва Туркия терма жамоаси ҳужумчиси Кенан Йилдизни ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. “Канонирлар” 21 ёшли футболчи учун тахминан 100 миллион евро таклиф қилишга тайёр. Бу ҳақда Туттоспорт нашри хабар берди.

Манбанинг маълумотига кўра, лондонликлар ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида Йилдизни асосий номзодлардан бири сифатида кўрмоқда. Аввалроқ “Арсенал” Мадриднинг “Атлетико” клубида тўп тепаётган аргентиналик ҳужумчи Хулиан Алваресни ҳам таркибга қўшиш вариантини кўриб чиққан эди.

Бироқ “Атлетико” раҳбариятининг Алваресни сотмаслик борасидаги қатъий позицияси сабаб Йилдиз лондонликлар учун муқобил вариантга айланган.

Кенан Йилдиз 2022-йилда “Бавария” академиясидан “Ювентус” тизимига эркин агент сифатида қўшилган. Туркиялик футболчи қисқа вақт ичида Турин клубининг асосий ўйинчиларидан бирига айланди. У ҳужумнинг бир нечта позицияларида, жумладан, қанотларда ҳамда ҳужумчи ортида самарали ҳаракат қила олади.

Йилдиз 2025/26-йилги мавсумда “Ювентус” сафида барча мусобақаларда 47 та учрашувда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди.

2026-йил февралида туркиялик футболчи Турин клуби билан шартномасини 2030-йилгача узайтирди. Трансфермаркт порталига кўра, Йилдизнинг бозор қиймати 75 миллион еврога баҳоланмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.