АҚШнинг УСС Абраҳам Линсолн авиаташувчиси 9 ойлик хизматдан сўнг Яқин Шарқни тарк этмоқда

АҚШнинг УСС Абраҳам Линсолн авиаташувчиси тўққиз ойлик хизматдан сўнг Яқин Шарқ минтақасини тарк этмоқда. Ундаги денгизчилар ва денгиз пиёдалари уйга қайтишмоқда. Бу ҳақда 20-август куни СБС Невс телеканалига америкалик расмий хабар берди.
Маълумотларга кўра, УСС Абраҳам Линсолн ўрнига Японияда жойлашган бошқа бир АҚШ авиаташувчиси — УСС Георге Вашингтон Яқин Шарққа етиб келган. Ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари кемадаги экипажнинг руҳий саломатлиги ёмонлашгани, шунингдек, санитария аҳволи ва озиқ-овқат танқислигидан хавотир билдираётган эди.
УСС Абраҳам Линсолн ва унинг 5 мингга яқин экипаж аъзоси 2025-йилнинг 21-ноябр ойида Сан Диегодан йўлга чиққан. Феврал ойида бошланган Эрон билан уруш уларнинг топшириғини узайтирди ва иш ҳажмини оширди. Кема зарбаларни қўллаб-қувватловчи минглаб самолёт парвозлари учун учиш пункти вазифасини ўтади.
Оила аъзоларининг хавотирлари Милитарй Тимес ва Старс анд Стрипес нашрларида ёритилди. Бу ҳолат Капитолийда хавотир уйғотди. Уруш вазири Пит Ҳегсет ҳамда президент Доналд Трамп бу хавотирларни рад этишга уринди. Трамп кеманинг хизматда бўлиш муддати ҳали етарлича узоқ давом этмаганини айтди. Ҳарбий-денгиз кучлари вазири вазифасини бажарувчи Ҳанг Као эса ОАВдаги шароитлар ҳақидаги хабарларни ёлғон деб атади.
АҚШ Марказий қўмондонлиги адмирали Бред Купер ўтган дам олиш кунларида УСС Абраҳам Линсолн кемасига ташриф буюрди. У шикоятларни ҳал қилишга уринди. Купер денгиздаги хизмат ўзига хос мураккаб ва оғир эканини айтди.
“Ҳар биримиз, шу жумладан, мен ҳам, стресс омилларига турлича муносабат билдирамиз”, деб қўшимча қилди у.
Ҳарбий-денгиз кучларининг билдиришича, кемада ўз жонига қасд қилишга уринишлар ёки бу ҳақда ўйлаш ҳолатлари кўпайгани кузатилмаган. Шунингдек, 3-август куни бир денгизчи бортдан сувга тушиб кетгани ва қутқариб олингани бўйича тергов олиб борилмоқда. Авиаташувчининг Сан Диего шаҳрига қайтиши тахминан уч ҳафта вақт олиши мумкин.

