АҚШда вояга етмаган қизни зўрлаш бўйича иш юзасидан ўзбекистонлик юк машинаси ҳайдовчисига ҳукм ўқилди

Американинг Огайо штатида юк машинаси ҳайдовчиси бўлиб ишлаган 44 ёшли ўзбекистонлик 13 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик қилиш бўйича айбланиб, 25 йилдан 30,5 йилгача озодликдан маҳрум этилди. Махонинг округи прокуратураси бу ушбу иш бўйича мумкин бўлган энг оғир жазо эканини маълум қилди.
Прокуратура маълумотларига кўра, жиноят 2019 йилда содир этилган. Эркак қизни йўл четидан олиб, кабинанинг ётоқ қисмига олиб кирган ва зўрлаган, шундан сўнг болани энг яқин юк машиналари тўхташ жойида тушириб қолдирган.
2026 йил 26 август куни суд ҳайъати эркакни асосий айбловлар бўйича айбдор деб топди. Бундан ташқари, улар оғирлаштирувчи ҳолатни аниқлашди: жиноят содир этилган вақтда айбланувчи жабрланувчидан камида 10 ёшга катта бўлган.
Суд уни штатдаги энг қатиқ чекловларга эга жинсий жиноятчилар тоифасига киритди. Озодликка чиққанидан сўнг эркак умрининг охиригача ҳар 90 кунда маҳаллий шерифдан рўйхатдан ўтишга мажбур бўлади.

