АҚШда қондаги қанд миқдори ва алкогол даражасини аниқлайдиган ақлли узук тақдим этилди

АҚШда қондаги қанд миқдори ва алкогол даражасини аниқлайдиган ақлли узук тақдим этилди.
Калифорния университети олимлари тер орқали организмдаги шакар ва алкогол миқдорини таҳлил қила оладиган "ақлли" узукни ихтиро қилдилар. Ушбу қурилма тўплаган маълумотлар реал вақт режимида иПҳоне смартфонидаги махсус иловага узатилади.
Бугунги кунда қўл соатлари ва фитнес билагузуклар юрак уриши, уйқу ва қадамларни ўлчашда кенг қўлланилади. Бироқ, қон таркибидаги биокимёвий ўзгаришларни аниқлаш кўплаб гаджетлар учун ҳозиргача имконсиз эди.
Янги узук глюкоза, алкогол, кетонлар, лактатлар, витамин С ва сийдик кислотаси каби кўрсаткичларни мониторинг қила олади. Қурилма бир вақтнинг ўзида тўрттагача кўрсаткични ўлчаш функсиясига эга. Энг муҳими, таҳлил учун махсус жисмоний машқлар бажариб терлаш шарт эмас, чунки технология зарурий суюқликни тўғридан-тўғри бармоқ юзасидан йиғиб олади. Муҳандисларнинг таъкидлашича, ушбу гаджет айниқса 1-тоифадаги қандли диабет билан оғриган беморлар учун жуда фойдали бўлади.
Натуре Соммунисатионс журналида чоп этилган тадқиқот натижаларига кўра, узук қайд этган кўрсаткичларнинг аниқлиги анъанавий қон таҳлиллари ва глюкоза мониторинги тизимлари билан деярли бир хил. Шунга қарамай, қурилманинг баъзи камчиликлари ҳам мавжуд. Ҳозирча девайс анча йирик ҳажмга эга ва бир марта қувватланиш орқали бор-йўғи 12 соат ишлайди. Ишлаб чиқувчилар келгусида унинг ҳажмини кичиклаштириб, ушбу муаммоларни бартараф этишга ваъда бермоқдалар.

