Лайфстайл

АҚШда “Оземпик” сабабли катта ўлчамли кийимлар ишлаб чиқарилиши қисқармоқда

АҚШда "Оземпик" каби вазн ё'қотиш препаратлари кенг тарқалиши натижасида катта о'лчамли кийимларни ишлаб чиқариш ҳажми қисқармоқда. АҚШ ва Буюк Британиядаги чакана сотувчилар катта о'лчамли кийимлар ассортиментини камайтириш ва уларни сотувдан олиб ташлаш чораларини ко'ришни бошладилар.

Ма'лумотларга ко'ра, 2025-йилда катта о'лчамли кийимлар савдоси 7 фоизга камайган. 2023-йил бошида АҚШда аёллар кийимлари о'лчамини 4ХЛ гача оширишни режалаштирган Ҳ&М компанияси бу режадан бутунлай воз кечди. Бренд вакилининг та'кидлашича, 3ХЛ ва 4ХЛ о'лчамдаги кийимларга талаб жуда паст бо'лгани сабабли шундай қарор қабул қилинган. Худди шундай тенденсия Аритзиа, Манго ва Зара до'конларида ҳам кузатилмоқда.

Компаниялар ассортиментдаги о'згаришларнинг сабабларини очиқ изоҳламаётган бо'лса-да, соҳа мутахассислари буни вазн камайтирувчи дори воситаларининг оммалашгани билан бог'ламоқда. Тадқиқотлар шуни ко'рсатадики, АҚШдаги хонадонларнинг 21 фоизида ва Буюк Британияда 9 фоизида камида бир киши бундай препаратлардан фойдаланади.

Шу билан бирга, йирик о'лчамдаги кийимлардан воз кечиш брендлар учун иқтисодий жиҳатдан фойдали бо'лиши мумкин. Чунки ХЛ о'лчамдаги кийимни ишлаб чиқариш ХС о'лчамидагига нисбатан 60 фоизгача қимматроққа тушади.

Бироқ, экспертларнинг фикрича, катта о'лчамдаги кийимларга талабнинг камайиши вақтинчалик ҳолат бо'лиши мумкин. Сабаби, дори воситаларини қабул қилиш то'хтатилгандан со'нг, инсонлар яна вазн йиг'иши эҳтимоли юқори.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.