Иқтисодиёт

АҚШда демократлар ғалабасидан сўнг Тесла ва СпасеХ аксиялари нархи тушиб кетди

Сайлов кампанияси давомида Маск республикачиларга энг кўп маблағ ажратган ҳомийга айланганди. У партияни қўллаб-қувватлаш учун жами камида 446 миллион доллар сарфлаган.

АҚШда демократлар ғалаба қозонгач, Тесла ва СпасеХ аксиялари пасайди

АҚШ Конгрессига сайловларда демократлар катта фарқ билан ғалаба қозонганидан кейин Илон Маскка тегишли Тесла ва СпасеХ компаниялари аксиялари арзонлашди.

Сайлов кампанияси давомида Маск республикачиларга энг кўп маблағ ажратган ҳомийга айланган эди. У партияни қўллаб-қувватлаш учун жами камида 446 миллион доллар сарфлаган.

ХТБ савдо платформаси тадқиқотлар директори Кетлин Брукснинг сўзларига кўра, демократларнинг ғалабаси Маскнинг Тесла ва СпасеХ компанияларини бирлаштириш режасини амалга оширишни қийинлаштириши мумкин. Маск бу режани октябр ойида эълон қилган эди.

“Конгресс СпасеХ ва Тесла бирлашувини тўхтата олмаса-да, қўшимча текширувлар орқали бу жараённи секинлаштириши мумкин. Шу сабабли ҳар икки компания учун сиёсий хавфлар кучайди. Бу эса уларнинг аксиялари нархига салбий таъсир кўрсатиши мумкин”, — деди Брукс.

Инвесторларни хавотирга солаётган яна бир омил — Илон Маск ўз бизнесининг асосий қисмини Техас штатида жойлаштиргани. У айнан шу штатдаги республикачиларни фаол қўллаб-қувватлаган.

Бироқ дастлабки натижаларга кўра, одатда республикачиларга овоз берадиган Техас аҳолиси бу сафар демократларни танлади. Бунгача демократлар Техасда губернаторлик сайловида охирги марта 1990-йилда, Сенат сайловида эса 1988-йилда ғалаба қозонганди.

3-ноябр куни АҚШда Конгрессга оралиқ сайловлар бўлиб ўтди. Демократлар Вакиллар палатаси ва Сенатда кўпчиликни қўлга киритиб, республикачиларни мағлуб этди. Ассосиатед Пресс маълумотларига кўра, демократлар Вакиллар палатасида камида 228 та ўринни эгаллаган. Шунингдек, улар Сенатда республикачиларга тегишли бўлган камида еттита ўринни қўлга киритган. Овозларни санаш давом этмоқда.

АҚШ президенти Доналд Трамп республикачиларнинг Конгресс сайловларидаги мағлубиятига Эрон билан уруш ҳам сабаб бўлганини тан олди. Бироқ у республикачиларнинг мағлубиятини ўзининг сиёсий муваффақияцизлиги деб ҳисобламаяпти.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.