Бошқа

АҚШда америка футболи жамоаси аъзосининг шлеми ичидан заҳарли илон чиқди (видео)

АҚШда америка футболи жамоаси а'зосининг шлеми ичидан заҳарли илон топилди (видео)

АҚШнинг Арканзас штатидаги ўрта мактаблардан бирининг америка футболи жамоаси аъзоси машғулотлар вақтида кийган шлеми ичидан заҳарли илон чиқди.

Маумелле мактаби ўқувчиси машғулотлардан сўнг бош кийими ичида нимадир қимирлаётганини сезган. Шундан сўнг дубулғанинг ички ёстиқчалари ортидан тахминан 60 сантиметр узунликдаги заҳарли илон топилган.

Жонивор дубулғадан ўз ихтиёри билан чиқишни истамагани сабабли, ҳайвонларни назорат қилиш ходимлари уни сувга ботиришга ва қисқичлар ёрдамида тортиб олишга мажбур бўлишган. Мутахассислар унинг ўта заҳарли мокассин илони эканлигини тасдиқлаган. Кейинчалик у ўрмонли ҳудудга қўйиб юборилган. Маълумот ўрнида, ушбу турдаги судралиб юрувчилар Арканзасда учрайдиган заҳарли илонлар орасида хавфлилик даражаси бўйича иккинчи ўринда туради.

Ҳайвонларни ҳимоя қилиш хизмати директори Крис Девиснинг таъкидлашича, ўқувчи дубулғани қарийб бир соат давомида кийиб юрган ва илон уни чақиб олмагани катта омад.

“Бу ақл бовар қилмас ҳолат. Бунга ишониш учун ўша ерда бўлишингиз ва ҳаммасини ўз кўзингиз билан кўришингиз керак эди”, дейди Девис.

Воқеадан сўнг ўқувчи ўзига бошқа дубулға олиб, машғулотларни давом эттирган. Бироқ ушбу ҳолат бош мураббийни жамоа аъзоларига спорт анжомларидан фойдаланишдан олдин уларни эҳтиёткорлик билан текшириш, ҳашаротлар ёки ундан ҳам хавфлироқ жониворлар йўқлигига ишонч ҳосил қилиш кераклигини қатъий уқтиришга мажбур қилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш учун cookie файлларидан фойдаланамиз. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сиз қабул қилмагунингизча ҳеч нарса ўлчанмайди.