АҚШ Хитойни йирик киберҳужумларда айблади: нишонда НАСА ва Сенат бор

Қўшма Штатлар Хитойни йирик киберҳужумларда айблади, бу ҳужумлар нишонида НАСА ва Сенат каби муҳим ташкилотлар бўлган. АҚШ расмийлари Хитойга алоқадор ҳакерлар тармоғининг фаолиятини тўхтатди, улар мамлакатнинг давлат ташкилотлари ва махфий идораларига киберҳужумлар уюштирган. Реутерс хабарига кўра, Қўшма Штатлар Адлия вазирлиги ҳакерлик операцияларида ишлатилган ҚСсан ва ҚТРоутер платформаларига тегишли доменларни мусодара қилганини маълум қилди.
Ҳужумлар Адлия ва Энергетика вазирликлари, НАСА, Федерал захира тизими, Сенат, шунингдек, Соғлиқни сақлаш хизмати ва Миллий саломатлик институтларини нишонга олган. Бундан ташқари, АҚШ ва Жанубий Кореядаги тўртта хусусий компания ҳам киберҳужумдан зарар кўрган.
Адлия вазирлигининг маълумотларига кўра, ушбу платформалар Хитойда жойлашган Нанжинг Хинжиувеи Нетворк Течнологй компанияси томонидан бошқарилган. Ушбу фирма Хитой Давлат хавфсизлиги вазирлиги ва Халқ озодлик армияси каби разведка ва ҳарбий тузилмалар томонидан фойдаланилган.
ФБҚ ва Миллий хавфсизлик агентлиги (НСА)нинг билдиришича, ҳакерлар камида 2018-йилдан бери муҳим инфратузилмаларга киришга уриниб келган. Улар 2024-йил май ойида мудофаа пудратчилари, молия муассасалари ва университетлардан маълумотларни муваффақиятли ўғирлаган. 2026-йил март ойида эса АҚШ Сенати ва шифохона тармоқларига киришга ҳаракат қилган, аммо бу уринишлар муваффақияциз якунланган.
Хитойнинг Вашингтондаги элчихонаси барча айбловларни рад этди. Элчихона вакили Пекин ҳар қандай киберҳужумга қарши эканини ва АҚШ миллий хавфсизлик тушунчасини суиистеъмол қилиб, Хитой компанияларига нисбатан камситувчи чекловлар киритаётганини таъкидлади.
Аввалроқ эронлик ҳакерлар Буюк Британиядаги электр стансиясини ишдан чиқаргани ҳақида хабар берилганди. Маълум бўлишича, обьект тўрт кун давомида ишламаган ва шу вақт мобайнида ходимлар унинг фаолиятини қайта тиклашга ҳаракат қилган. Британия ҳукумати хавфсизлик нуқтайи назаридан ҳужумга учраган электр стансиясининг номини ошкор қилмаган.

