АҚШ ва Исроил Эронга янги зарбалар беришга тайёрланмоқда
Президент Трамп Эронга қарши “Барча бомбаларнинг онаси”ни ишлатишни ўйлаяпти. Нев Ёрк Тимесънинг ёзишича, АҚШ ва Исроил самолётлари Ироқ осмонида зарба бериш машқларини бошлаган. Эрон эса ҳамон муросасиз: улар жавоб зарбаларини Яқин Шарқдаги дата-марказлар ва сув ости интернет кабелларигача кенгайтирмоқчи.

АҚШ ва Исроил Эронга янги зарбалар беришга ҳозирлик кўрмоқда
АҚШ ва Исроилнинг Эрон билан қарийб саккиз ойлик можароси янги босқичга ўтиши мумкин. Икки давлат ҳарбийлари Америкадаги оралиқ сайловлардан кейин Эронга яна зарба бериш бўйича аниқ режалар тузган.
Операция қисқа, аммо шиддатли бўлиши кутилмоқда. Айрим ҳарбий режа тузувчилар уч кунлик кампания Эрон иқтисодиётига жиддий зарар етказиб, Теҳронни ён беришга мажбур қилишига ишонади. Нашрга кўра, тайёргарлик доирасида АҚШ ва Исроил самолётлари Ироқ осмонида зарба бериш маневрларини машқ қилмоқда. АҚШ мудофаа вазири Пит Ҳегсет эса шу ҳафта Исроилда бош вазир Бинямин Нетаняҳу билан учрашиб, янги зарбаларни муҳокама қилганди.
Нишонлар орасида Эроннинг энергетика инфратузилмаси, ядровий обьектлари ҳамда ракета ва дрон арсенали бўлиши мумкин. Бироқ айрим расмийларнинг айтишича, нефтни қайта ишлаш заводлари ва нефт инфратузилмаси четлаб ўтилади. Чунки АҚШ президенти Доналд Трамп бензин нархи янада ошишини истамайди.
Режаларда Эроннинг ядро дастури ҳам бор. Хусусан, “Кирка тоғи” (Пискахе Моунтаин) деб аталадиган, ер остига чуқур жойлаштирилган обьектга ҳужум қилиниши мумкин. Трамп ўтган ҳафта унга қарши “Барча бомбаларнинг онаси” лақабли, қарийб 10 тонналик МОАБ бомбасини қўллашни ўйлаётганини айтди. Бироқ мутахассисларнинг айтишича, МОАБ ер устида портлайди. Шу сабабли у гранит тоғ остидаги обьектни йўқ қила олиши даргумон.
Зарба қачон берилиши, умуман берилиш-берилмаслиги эса Трампнинг қарорига боғлиқ. У шу йил йирик жангларга қайтиш режаларини бир неча бор рад этган. Октабр бошида ҳам икки давлат ҳарбий-ҳаво кучлари энг юқори шайлик ҳолатида турганди. Аммо Трамп сўнгги дақиқада ҳужумни кечиктирди. Бир қўмондоннинг айтишича, бундай қарорлар ҳарбий режа тузувчилар орасида “ҳар кунги кескин силкиниш”га сабаб бўлмоқда.
Расмийлар Трамп октабрнинг ўзида ҳужум бошлаши эҳтимолини кичик деб ҳисоблайди. Бунинг сабабларидан бири президентнинг ноябрдаги сайловларгача зарба бермаслик ҳақида берган ваъдаси. Қолаверса, АҚШ ҳарбий кучлари, жумладан, учта авианосец, минглаб денгиз пиёдалари ва махсус операциялар кучлари ноябр бошидагина тўлиқ жойлашиб бўлади.

