АҚШ нефтни олиб чиқиш учун Ҳормуз орқали махфий йўлак яратди

АҚШ Ҳормуз бўғози орқали нефт ташиш учун яширин йўлак очди.
Ахиос нашрининг икки америкалик амалдорга таяниб хабар беришича, АҚШ ҳарбийлари Ҳормуз бўғози орқали махфий кема йўлагини ташкил этган.
Ушбу йўлак орқали ҳар куни тахминан 10 миллион баррел нефт ташилмоқда, бу урушдан олдин бўғоз орқали етказиб берилган нефт ҳажмининг қарийб ярмини ташкил этади.
Ҳар кеча 15 тадан 20 тагача танкер ҳаракатланади. Бўш кемалар Арабистон денгизидан Форс кўрфази давлатлари портларига кириб, нефт юклаб, ортига қайтади.
Ҳар куни тунда Уммон қирғоқлари бўйлаб жанубий йўналишда ҳар икки томонга 15 тадан 20 тагача танкер ўтади. Кемалар АҚШ қирувчи самолётлари ҳимояси остида гуруҳ бўлиб ҳаракатланади.
Операцияга АҚШ армиясининг Шимолий Каролина штатидаги Форт Брагғдаги штаби раҳбарлик қилмоқда. У ердаги гуруҳ кемалар рўйхатини тузади ва уларнинг ҳаракатини Вашингтон ҳамкорлари билан мувофиқлаштиради.
Эрон радарлари ишдан чиқарилгани қайд этилган. АҚШ икки ҳафталик операция ўтказиб, Эроннинг радар ва денгиз кузатув тизимларига зарар етказган. Шундан сўнг ушбу коридорни яратиш имкони пайдо бўлган. Айни пайтда, Эрон бу йўналишга ҳужум қилишда давом этмоқда, аммо зарбаларнинг аксарият қисмини америкалик ҳарбийлар қайтармоқда.
АҚШ ва Исроилнинг Эрон билан уруши бошлангунга қадар жаҳон нефт транзитининг 20 фоизигача қисми Ҳормуз бўғози орқали ўтар эди. Ҳозирги транзит уруш бошлангач юзага келган танқисликни қисман қоплашга ёрдам бермоқда, холос.
Трамп 14-август куни Эрон устидан якуний ғалаба қозонилгач, Ҳормуз бўғозини “Қўшма Штатлар ҳудуди” деб эълон қилишни режалаштираётганини маълум қилган эди. Ўшанда Оқ уй раҳбари ҳозирда сув йўлини Ислом Республикаси портларини тўсиб турган америкалик ҳарбийлар назорат қилаётганини айтган.

