АҚШ Мексика картелларига тегишли дронларни лазер билан уриб туширди

АҚШ ҳарбийлари шу ҳафта Техаснинг Рио Гранде водийсида Мексика наркокартелларига тегишли учта дронни лазер ёрдамида уриб туширди. Бу ҳақда Реутерс агентлиги Америка расмийларининг 27-августдаги маълумотига таяниб хабар берди.
Шимолий Америка аерокосмик мудофаа қўмондонлиги (НОРАД) ва АҚШ Шимолий қўмондонлиги (УСНОРТҲСОМ) томонидан берилган баёнотга кўра, операция 25-августдан 26-августга ўтар кечаси амалга оширилган. Унда АҚШ Қуруқликдаги қўшинларининг кўп мақсадли юқори энергияли лазеридан фойдаланилган.
Ҳарбийлар зарбалар берилган аниқ жойни ошкор қилмади. Шунингдек, операция АҚШ ёки Мексика ҳудуди устида бўлганига аниқлик киритилмади. Мексика президенти Клаудия Шейнбаум аввалроқ ўз мамлакати ҳудудида АҚШнинг ҳар қандай бир томонлама ҳаракати давлат суверенитетининг қўпол равишда бузилиши бўлишини таъкидлаган эди.
Ҳарбийларнинг қайд этишича, дронлар АҚШ ҳарбийлари ҳамда Божхона ва чегара муҳофазаси хизмати ходимларига хавф туғдирган.
Жанубий чегара бирлашган тезкор гуруҳи қўмондони генерал-маёр Кертис Тейлорнинг сўзларига кўра, "Картеллар одамларни ноқонуний олиб ўтиш ва бизнинг ходимларимиз ортидан пойлоқчилик қилиш учун дронлардан тобора кўпроқ фойдаланмоқда".
Бу баёнот АҚШ президенти Доналд Трамп маъмуриятининг 2024-йилги сайловолди кампаниясидаги ваъдаларини бажариш, яъни миграция ва картелларга қарши курашни кучайтиришга уринаётган бир пайтда берилди.
Чегара гуруҳи 2025-йилда ташкил этилганидан бери ўн минглаб аниқлаш ва кузатув патрулларини ҳамда минглаб кузатув парвозларини амалга оширган. Ҳарбийлар лазер тизимининг ишлаб чиқарувчисини маълум қилмади.
АероВиронмент Инс компанияси 2025-йил ёзда АҚШ Қуруқликдаги қўшинларига ўзининг дастлабки иккита кўп мақсадли юқори энергияли лазерларини етказиб берганди. АҚШ армияси илгари бу компаниянинг ЛОСУСТ тизимидан фойдаланган.
2026-йил бошида бу тизимнинг қўлланиши Техасдаги Эл Пасо халқаро аеропорти яқинидаги ҳаво ҳудудининг етти соатга ёпилишига сабаб бўлганди. Феврал ойида ҳарбийлар лазерли антидрон тизими ёрдамида тасодифан АҚШ ҳукуматининг ўз дронини уриб туширган.
АҚШ хавфсизлик расмийлари Мексика картеллари дронлардан фойдаланаётганидан хавотир билдирган. Картеллар асосан тайёр сотиладиган дрон моделини содда тарзда мослаштириб, гиёҳвандлик воситалари солинган пакетларни ташлаш ёки контрабанда йўлларини кузатишда фойдаланади.
Мексиканинг АҚШ чегарасидан узоқроқ ҳудудларида картеллар дронлар ёрдамида портловчи моддалар ташлаб, одамларнинг ўлимига сабаб бўлган ҳужумлар уюштирган. АҚШ ва Мексика ҳокимияти чегара ҳудудида дронлар кўпайишига қарши биргаликда курашмоқда.

