Сиёсат

АҚШ Эроннинг дунёдаги молиявий алоқаларига қарши ҳужум бошлаганини эълон қилди

АҚШ Эронга қарши «иқтисодий қувғин» бошлади. Вашингтон Теҳронни молиялаштирувчи барча даромад манбаларини тўсиш ва Эрон билан ҳамкорлик қилаётган давлатларга қарши чоралар кўришни режалаштирмоқда.

АҚШ Эроннинг бутун дунёдаги молиявий алоқаларига қарши ҳужум бошлаганини маълум қилди.

АҚШ Молия вазирлиги Эрон Ислом Республикасига қарши мисли кўрилмаган "Иқтисодий қувғин" амалиётини бошлади, дея эълон қилди идора раҳбари Скотт Бессент матбуот анжуманида.

Унинг сўзларига кўра, бу чоралар бевосита Теҳронга ва Эрон ҳукуматини қўллаб-қувватлаётган ҳар қандай давлатга қаратилади.

"АҚШ Молия вазирлиги Эрон ва унга ёрдам бераётганларга қарши мисли кўрилмаган "Иқтисодий қувғин" амалиётини бошлади... Биз Эроннинг бутун дунёдаги молиявий алоқаларига қарши иқтисодий ҳужумга ўтмоқдамиз", - деди у.

Бессентнинг таъкидлашича, Вашингтоннинг мақсади Эрондаги ҳокимиятни таъминлаб турган барча иқтисодий алоқаларни узишдан иборат. У АҚШ "сиртмоқни сиқиши" ва Ислом инқилоби қўриқчилари корпусини (ИИҚК) молиялаштирадиган барча эҳтимолий даромад манбаларини тўсишини маълум қилди. "Биз "нол сизиб чиқиш" тамойилига амал қиламиз", - деб таъкидлади у.

АҚШ президенти Доналд Трамп жаҳон етакчиларига қўнғироқ қилиб, улардан Эрон билан ҳамкорликни тўхтатишни сўрамоқда, деб қўшимча қилди Бессент. АҚШ молия вазирининг қайд этишича, Теҳрон номидан пул ювишга кўмаклашадиган ҳар қандай ташкилот Америка доллар тизимидан чиқариб юборилади.

Бундан бир кун аввал Бессент Тҳе Финансиал Тимес нашрида эълон қилинган мақоласида АҚШ Эроннинг ҳарбий салоҳиятини аллақачон заифлаштирганини, энди эса Вашингтон Эрон иқтисодиёти учун "Қиёмат куни"ни ("Д куни") таъминлашини ёзган эди. "Тонгда иқтисодий "Қиёмат куни" - душманга қарши уюштирилган энг йирик молиявий ҳужум бошланади", - деб ёзди молия вазири.

20-август куни президент Доналд Трамп Эронга қарши "энг ҳалокатли иқтисодий амалиёт" бошланганини эълон қилди. Ўшанда у "бугундан бошлаб Эронга ёрдам кўрсатадиган ҳар қандай мамлакат улкан иқтисодий оқибатларга дуч келишини" ёзган эди.

Бундан бир кун аввал СНН америкалик расмийга таяниб, Трамп музокараларни давом эттиришдан воз кечиб, Теҳронга босимни босқичма-босқич кучайтиришга эътибор қаратган ҳолда Эронга нисбатан ёндашувини ўзгартиргани ҳақида хабар берган эди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.