АҚŞ суди 2027-йил уçун Греен Сард лотереясининг иşга туşирилиşини яна тöхтатиб қöйди
АҚŞда ДВ-2027 Греен Сард лотереяси уçун рöйхатга олиş жараёнининг қаçон боşланиşи ҳануз номаълум. Апелляция суди Давлат департаментини рöйхатга олиşни тиклаşга мажбур қилган аввалги қарор ижросини тöхтатиб қöйди.

АҚŞ суди 2027-йил учун Греен Сард лотереясининг ишга туширилишини яна тўхтатиб қўйди
АҚŞ Федерал апелляция суди 29-октабр куни Давлат департаментига Греен Сард (ДВ-2027) лотереясида иштирок этиш учун рўйхатга олишни қайта тиклаш мажбуриятини юклаган суд қарорининг ижросини тўхтатиб қўйди, деб хабар берди Блоомберг Лав.
Шу тариқа, Америка ҳукумати иммиграция даражаси нисбатан паст бўлган давлатлар фуқароларига ҳар йили 55 мингтагача виза олиш имкониятини берувчи дастурда иштирок этиш учун рўйхатга олиш жараёнини бошлашга ҳозирча мажбур эмас.
14-октабр куни Калифорния Жанубий округи суди Давлат департаментига Греен Сард бўйича рўйхатга олиш саналарини 29-октабргача эълон қилиш, аризаларни қабул қилишни 1-ноябрдан кечиктирмай бошлаш ва саралаб олинган иштирокчиларни 2026-йил 3-декабргача натижалар ҳақида хабардор қилиш мажбуриятини юклаган эди.
Бироқ АҚŞ ҳукумати ушбу қарор устидан апелляция берди. Уч нафар судядан иборат апелляция ҳайъати ҳукуматнинг шошилинч илтимосномасини қаноатлантириб, қарор ижросини вақтинча тўхтатиб қўйди.
Судялар Давлат департаментига қарши даъво аризаси киритган “Ред Эагле Лав ЛС” иммиграция юридик фирмасида бундай талаб қўйиш учун ҳуқуқий асослар етарли эмас, деб топди. Фирма Америка ҳукумати ДВ-2027 дастурида иштирок этиш учун рўйхатга олишни бошламаганидан сўнг, 2026-йил август ойида судга мурожаат қилган эди.
Апелляция судининг фикрича, иммиграция дастури иштирокчиларига хизмат кўрсатувчи юридик компаниянинг тижорий манфаатлари лотерея тўғрисидаги қонун билан ҳимоя қилинадиган манфаатлар сирасига кирмайди. Шу билан бирга, судялар рўйхатга олишни бошлаш масаласида Давлат департаментининг ҳаракацизлигини қўллаб-қувватламаслигини таъкидлади.
АҚŞ президенти Доналд Трамп маъмурияти Диверситй Виса дастурини 2025-йил декабр ойида тўхтатиб қўйган эди. Бундай қарор Род-Айленд ва Массаçусец штатларида юз берган иккита отишма ҳолатидан сўнг қабул қилинган. Жиноятларда гумон қилинувчи муқаддам Диверситй Виса дастури орқали Америка визасини олган Португалия фуқароси бўлиб чиққан. Кейинчалик унинг жасади топилган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари маълумотларига кўра, у ўз жонига қасд қилган.

