Апплеъдан илк букламафон: Дуо ҳақида билиş керак бöлган 8 муҳим жиҳат
Аппле компаниясининг илк букиладиган смартфони – иПҳоне Дуо 23-октабр куни дунё бöйлаб сотувга çиқди. Купертиноликларнинг ҳозирçа энг қиммат ҳисобланаётган телефони 1999 доллардан боşланади. Бироқ энг қиммат дегани ҳали энг мукаммал дегани эмас.

**Апплеъдан илк букламафон: Дуо ҳақида билиш керак бўлган 8 муҳим жиҳат**
Паспорт шаклидаги иПҳоне Дуо смартфонларини 23-октабр куни биринчи бўлиб Сиднейдаги Аппле дўкони сота бошлади. Апплеънинг илк букиладиган телефонига талаб юқори бўлса-да, савдо чеклангани сабабли дунё бўйлаб дўконлар олдида аввалгидек узун навбатлар кузатилмаяпти.
Талаб қанчалик юқори эканини олдиндан буюртмалар кўрсатди: 16-октабр куни буюртма қабул қилиш бошланганидан бир неча дақиқа ўтиб, етказиб бериш муддати январ охиригача сурилган. Дуо — Аппле ҳозиргача чиқарган энг қиммат иПҳоне: нарх 1999 доллардан (256 ГБ) бошланиб, 3199 долларга (2 ТБ) етади.
Бу телефон Аппле учун катта синов ҳамдир. Чунки унинг рақобатчилари Самсунг ва Ҳуавеи бундай телефонларни йиллардан бери сотади. Энди эса Аппле бу тор бозорни ўзгартира оладими, деган савол туғилди. Қолаверса, Дуо 1-сентабрдан компанияни бошқараётган бош ижрочи директор Жон Тернус учун ҳам дастлабки имтиҳон ҳисобланади.
**Иловалар ҳали мослашмаган.**
5,4 дюймли ташқи ва 7,6 дюймли ички экранларда навигация элементлари олд четга кўчирилган. Аппле иловалари бунга мослаштирилган, аммо кўплаб бошқа иловалар ҳозирча икки четида қора чизиқли тор тасма кўринишида очилади.
**Фасе ИД ўрнида — Тоуч ИД.**
Дуўда юзни таниш тизими йўқ, бармоқ изи сканери эса олд ён тугмага жойланган. Виред тахминича, юпқа корпусда Фасе ИД учун жой етмаган.

