Аппле яна дунёнинг энг қиммат компаниясига айланди
Аппле компанияси Нвидиаъни ортда қолдириб, дунёнинг энг қиммат компанияси мақомини қайтариб олди. 30-октабр куни савдолар якунларига кöра, Аппле капиталлаşуви 5,03 триллион долларга, Нвидиаъники эса 4,93 триллион долларга туşди.

Аппле яна дунёнинг энг қиммат компаниясига айланди
Аппле корпорацияси Нвидиаъни ортда қолдириб, дунёдаги энг қиммат компания мақомини қайта қўлга киритди, деб хабар берди Блоомберг.
30-октабр куни Аппле қимматли қоғозлари 1,2 фоизга арзонлашди ва савдолар якунида унинг капиталлашуви 5,03 триллион долларни ташкил этди. Нвидиа аксиялари эса бундан ҳам кўпроқ — 4,2 фоизга тушиб кетди ва компания 4,93 триллион долларга баҳоланди. Бунгача Аппле июл ойи охирида Нвидиаъни қисқа муддатга ортда қолдирган эди.
Блоомберг маълумотларига кўра, инвесторлар сунъий интеллект харажатлари билан боғлиқ хавотирлар сабаб иПҳоне ишлаб чиқарувчисини хавфсизроқ актив сифатида кўрмоқда. Аксиялар нархининг пасайиши Интел ва Амазонънинг заиф ҳисоботларидан кейин кузатилди. Бу натижалар сунъий интеллектга қилинаётган харажатларнинг истиқболлари ҳақидаги саволларни яна бир бор кун тартибига олиб чиқди. Блоомбергнинг таъкидлашича, Аппле бундай сармоялардан асосан воз кечган.
Агентликнинг қайд этишича, Алпҳабет ва Амазонънинг эркин пул оқими сунъий интеллект харажатлари туфайли манфий кўрсаткичга ўтган. Компаниялар қарз бозоридан тобора кўпроқ маблағ жалб қилмоқда, ўсиб бораётган фоиз ставкалари эса кредитларни қимматлаштирмоқда.
Насдақ 100 индекси октабр ойида 6,7 фоиз йўқотди. Бу унинг учун 2025-йил март ойидан бери энг ёмон ой бўлди. Сунъий интеллект учун ҳисоблаш қувватларини сотувчи СореВеаве ва Небиус Гроуп аксиялари бир ой ичида 30 фоиздан кўпроққа арзонлашди. Интел октабр ойида 45 фоиздан ортиқ қийматини йўқотди.
Технологиялар бозоридаги инвесторларнинг хавотири сунъий интеллект инфратузилмасига йўналтирилган улкан инвестиция ва харажатлар ҳозирча корпорациялар даромадларининг ўсишига сезиларли таъсир кўрсатмаётгани билан боғлиқ.

