Спорт

АПЛ. “Манчестер Юнайтед” сафарда “Эвертон” билан дуранг ўйнади

АПЛ. “Манчестер Юнайтед” сафарда “Эвертон” билан дуранг қайд этди

Англия Премьер Лигасининг навбатдаги турида “Эвертон” ва “Манчестер Юнайтед” ўртасидаги беллашув якунланди. “Ҳилл Дикинсон” стадионида ўтган кескин учрашув 2:2 ҳисобидаги дуранг билан тугади.

Ҳисоб иккинчи бўлим бошида, аниқроғи 46-дақиқада меҳмонлар сафидаги Браян Мбемо томонидан очилди. Майкл Каррик шогирдлари бу устунликни ўйин охиригача сақлаб қола олмади. 83-дақиқада “Эвертон” футболчиси Тайрик Жорж ҳисобни тенглаштирди.

Дуранг давом этаётган паллада 88-дақиқада захирадан тушган Бенямин Шешко яна “Манчестер Юнайтед”ни олдинга олиб чиқди. Манкунианликлар ғалабага жуда яқин келган эди, бироқ якуний дақиқаларда “Эвертон” мағлубиятдан қутулиб қолди. Захирадан майдонга қўшилган Эйнсли Мейтленд-Найлз урган гол ҳисобни 2:2 кўринишига келтирди.

Англия Премьер Лигаси, 3-тур

“Эвертон” — “Манчестер Юнайтед” 2:2

Голлар: 0:1 — Мбемо (46), 1:1 — Жорж (83), 1:2 — Шешко (88), 2:2 Найлз (90+6)

“Эвертон”: Жордан Пикфорд, Виталий Миколенко, Жаррад Брентуейт, Жеймс Тарковски, Ҳаррисон Армстронг, Жеймс Гарнер (Эйнсли Мейтленд-Найлз, 77), Максимилиан Рёл (Хейден Ҳакни, 75), Тайрик Жорж, Кирнан Дюсбури-Холл, Бреннан Жонсон (Жек Грилиш, 66), Т. Барри.

“Манчестер Юнайтед”: Ламменс, Люк Шоу, Лисандро Мартинес, Ҳарри Магуайр, Диогу Далот (Лени Ёро, 84), Юри Тилеманс, Кобби Майну (Андрей Сантос, 84), Маркус Решфорд (Патрик Доргу, 70), Бруну Фернандеш, Браян Мбемо, Матеус Куня (Бенямин Шешко, 70).

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.