АПЛ. “Манчестер Сити” меҳмонда “Кристал Пелас”дан устун келди, Ҳусанов 89 дақиқа ўйнади

АПЛ. "Манчестер Сити" сафарда "Кристал Пелас"ни маг'луб этди, Ҳусанов 89 дақиқа о'йнади
Англия Премьер Лигасининг 2-турида "Кристал Пелас" ва "Манчестер Сити" жамоалари о'ртасидаги о'йин якунланди. "Селҳурст Парк" стадионида бо'либ о'тган баҳсда "шаҳарликлар" 4:1 ҳисобида г'алаба қозонди.
Учрашувнинг 17-дақиқасида меҳмонлар футболчиси Эрлинг Ҳоланд ҳисобни очди. О'йиннинг 54-дақиқасига келиб Раян Шерки фарқни иккитага оширди. Икки дақиқадан со'нг "шаҳарликлар" дарвозабони Жанлуижи Доннарумма о'з дарвозасига гол уриб қо'йди. Яна уч дақиқадан со'нг Шерки дубл қайд этди. 84-дақиқада эса Ҳоланд ҳам дублини расмийлаштирди.
Э'тиборлиси, ушбу о'йинда О'збекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"нинг асосий таркибида майдонга тушиб, 89-дақиқада алмаштирилди.
Аввалги турда "Кристал Пелас" "Эвертон"га 0:2 ҳисобида ютқазган бо'лса, "Манчестер Сити" "Борнмут"ни 2:1 ҳисобида маг'луб этган эди.
Кейинги турда "бургутлар" 5-сентябр куни сафарда "Фулҳем"га қарши о'йнайди. "Шаҳарликлар" эса шу куни о'з майдонида "Ковентри Сити"ни қабул қилади.
Англия Премьер Лигаси, 2-тур
"Кристал Пелас" — "Манчестер Сити" 1:4
Голлар: 0:1 — Ҳоланд (17), 0:2 — Шерки (54), 1:2 — Доннарумма (автогол, 56), 1:3 — Шерки (59), 1:4 — Ҳоланд (84).

