Спорт

АПЛ. “Арсенал” сафарда “Сандерленд”дан устун келди

АПЛ. “Арсенал” сафарда “Сандерленд”ни мағлуб этди

Англия Премьер Лигасининг 4-туридан ўрин олган “Сандерленд” — “Арсенал” учрашуви якунига етди. Унда лондонликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Беллашув Сандерленддаги “Стадиум оф Лигҳт” ўйингоҳида бўлиб ўтди.

56-дақиқада “Сандерленд” футболчиси Энсо Ле Фе ҳисобни очиш имкониятига эга бўлди, бироқ пеналтини голга айлантира олмади. “Тўпчилар” дарвозабони Давид Рая вазиятни бартараф этди. Орадан икки дақиқа ўтиб, 58-дақиқада Бруно Гимараеш супер голи эвазига “Арсенал”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Мезбонлар сафида Рейнилду Мандава 90+6-дақиқада иккинчи сариқ карточкани олиб, майдондан четлатилди. 90+7-дақиқада эса Букаё Сака пеналтидан унумли фойдаланиб, якуний ҳисобни ўрнатди.

Ушбу ғалабадан сўнг “Арсенал” 12 очко билан АПЛ турнир жадвалида биринчи ўринга кўтарилди. “Сандерленд” эса 4 очко билан 14-поғонада бормоқда.

Кейинги турда “Сандерленд” 20-сентябр куни сафарда “Манчестер Сити”га қарши майдонга тушади. “Арсенал” эса 19-сентябр куни меҳмонда “Брайтон” билан баҳс олиб боради.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.