Бошқа

АПК-файл орқали ечилган 6,5 миллион сўм эгасига қайтарилди

«Роҳа-24» деган илова келди. Сенга жарима бор, деб. Мен билмай туриб, ўша иловага кириб олдим

АПК-файл орқали ўғирланган 6,5 миллион сўм эгасига қайтарилди

Бухоро вилоятида одамларни турли йўллар билан алдашга қаратилган киберфирибгарлик ҳолатлари тез-тез учрамоқда.

Шундай ҳолатлардан бири Бухоро туманида юз берди. Бир фуқарога Инстаграм орқали АПК-файл юборилган. Ушбу файл орқали унга «Роҳа-24» номли иловани юклаб олиш таклиф қилинган. Хабарда гўёки унинг 10 миллион сўм жаримаси борлиги айтилган.

Бунга ишониб қолган фойдаланувчи иловани дарҳол телефонига ўрнатиб, унга кирган. Шундан сўнг унинг банк ҳисоб варағига тушиши кутилаётган пулнинг 6,5 миллион сўми йўқолган...

«Роҳа-24» деган илова келди. Сенга жарима бор, деб. Мен билмай туриб, ўша иловага кириб олдим ва яна чиқдим. Ҳисоб рақамимга 9 миллион сўм пул тушиши керак эди. Шундан 6,5 миллион сўмини ечиб олишган»,

— деди жабрланувчи.

Бир неча сонияда миллионларидан айрилган шахс дарҳол ички ишлар органларига мурожаат қилди. Ўз вақтида кўрилган чоралар туфайли 6,5 миллион сўм эгасининг ҳисоб рақамига қайтарилди.

Мутахассислар нотаниш шахслардан келган АПК-файлларни юкламаслик, шубҳали ҳаволаларга кирмаслик ҳамда банк картаси ва ҳисоб варақларига оид маълумотларни бегона шахсларга бермасликни тавсия этишмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.