АНОРБАНКъдан муробаҳа: бизнесни ривожлантириш учун янги восита
АНОРБАНК бизнес учун исломий молиялаштириш воситаси — муробаҳани йўлга қўйди. Янги хизмат компанияларга ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ускуналар харид қилишда муқобил имконият яратади.

АНОРБАНК бизнесни ривожлантириш учун янги восита – муробаҳани тақдим этади.
Бизнесни кейинги босқичга олиб чиқишда молиялаштиришнинг тўғри воситасига эга бўлиш муҳим аҳамиятга эга. Ишлаб чиқаришни кенгайтириш, ускуналар сотиб олиш ёки айланма маблағларни тўлдириш учун ресурслар талаб қилинади. Бугунги кунда компаниялар классик молиявий ечимлар билан бир қаторда бошқа имкониятларни ҳам кўриб чиқишлари мумкин.
АНОРБАНК томонидан тақдим этилаётган муробаҳа – бу Ислом тараққиёт банки гуруҳига кирувчи Ислом хусусий секторни ривожлантириш корпорацияси (ИСД) кўмагида юридик шахслар учун исломий молиялаштириш тамойиллари асосида яратилган бизнесни молиялаштириш воситасидир.
Муробаҳа асосий воситаларни харид қилиш ва айланма маблағларни тўлдириш учун ишлатилиши мумкин.
Молиялаштириш шартлари:
Ҳар чоракда тўловларни амалга ошириш имконияти компаниянинг молиявий сиклини ҳисобга олишга ва бизнес учун молиявий юкламани режалаштиришга ёрдам беради.
Исломий молиялаштиришни ресурс жалб қилишнинг муқобил воситаси сифатида кўриб чиқаётган компаниялар учун АНОРБАНКъдан муробаҳа бизнес режаларини амалга ошириш ва кейинги ривожланишга сармоя киритиш учун қўшимча имконият яратади.
АНОРБАНКъдан муробаҳа – бизнесини ривожлантиришда кейинги қадамни режалаштираётганлар учун молиялаштириш воситаси.
Батафсил маълумот учун:
1290
,
(+998) 55−503−00−00
.
Реклама ҳуқуқлари асосида.

