Аномал иссиқда кўчатларни қайси пайтда суғорган маъқул?
Аномал иссиқда дарахт ва бута кўчатларини, ўсимликларни тўғри вақтда суғориш уларни иссиқ стрессдан ҳимоя қилади, намликни сақлайди ва соғлом ўсишини таъминлайди. Кечки соат 20:00 дан эрталаб соат 05:00 гача суғориш учун энг мақбул вақт ҳисобланади. Чунки бу вақт оралиғида ҳаво салқин бўлади, сув кам буғланади ва...

Аномал иссиқда кўчатларни қачон суғориш керак?
Аномал иссиқ шароитида дарахт ва бута кўчатларини, ўсимликларни тўғри вақтда суғориш уларни иссиқ стрессдан ҳимоя қилади, намликни сақлайди ва соғлом ўсишини таъминлайди.
Кечки соат 20:00 дан эрталаб соат 05:00 гача суғориш учун энг қулай вақт ҳисобланади. Чунки бу вақт оралиғида ҳаво салқин бўлади, сув кам буғланади ва тупроқ намлигини сақлаб қолади. Бу вақтда суғориш илдизларнинг чуқур ўсишини таъминлайди ва ўсимликнинг чидамлилигини оширади.
Эндигина экилган кўчатлар соат 20:00 — 22:00 оралиғида камроқ, лекин тез-тез суғорилади. Ёш дарахтларга соат 20:00 — 22:00 оралиғида ҳафтасига 2-3 марта чуқур ва мўл сув берилади. Катта дарахтлар эса соат 20:00 — 05:00 оралиғида ҳафтасига 1-2 марта, чуқур ва мўл суғорилади.
1. Сувни илдиз зонасига беринг, баргларга эмас. Сув йўқотилишини буғланиш орқали камайтиринг.
2. Сувни секин ва чуқур беринг. Бу сувнинг илдизларга етиб боришини таъминлайди.
3. Мулча қўлланг, бу намликни узоқроқ сақлайди ва илдизларни ҳимоя қилади.
4. Соат 10:00 — 17:00 оралиғида суғорманг, чунки бу вақтда сув тез буғланади ва кўчат ёки ўсимликка зарар етиши мумкин.
5. Доимий ва меъёрида суғориш кўчат (ўсимлик)ни иссиқдан ҳимоя қилади.
Эслатма! Ҳар бир ўсимлик ва тупроқ тури турлича сув талаб қилади. Шунинг учун тупроқ намлигини текшириб, ўсимлик эҳтиёжига қараб суғориш тавсия этилади.
Аномал иссиқ ҳайвонот ва наботот оламига ҳам таъсир қилади – давлат идора ва ташкилотларига тавсиялар берилди.
Аномал иссиқдан сақланиш учун қандай чоралар кўриш керак?
Эски Жигулидан янги Кобалтга – утилизация бўйича лойиҳа қайта кўриб чиқилмоқда (видео).
Изоҳ қолдириш учун сайтда ро'йхатдан о'тинг.
Испания Франсияга қарши ўйинда нимани исботлади?
Шавкат Мирзиёев Қатарга ташриф буюрди.
Қўштепа масаласини Афғонистонга сиёсий босим ўтказиш орқали ҳал этиб бўлмайди – собиқ элчи.
Инстаграм профилингиз очиқми? Мета сизнинг расмларингиздан фойдаланяпти!
Автомобил саноатида «ақлли» экранлар даври тугаяптими?
Президент Шавкат Мирзиёев Қатар амирига таъзия билдирди.
Эрон қайси давлат раҳбарларидан қасос олмоқчи экани очиқланди.
Эрон беш давлатдаги АҚШ базаларига ҳужум қилди: тафсилотлар.
Маданият вазирлиги раҳбариятида қатор тайинловлар амалга оширилди.
Душанба куни доллар курси кескин қимматлайди.
Бахтиёр Шералиев, биолог-ихтиолог / генетик.
«Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали 2017 йилнинг 27 декабрида электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 156697. Муассис: «Хабар» газетаси таҳририяти. Таҳририят манзили: 100000, Тошкент ш., Шайхонтоҳур тумани, Навоий 30. Масъул муҳаррир Абдуғани Абдураҳмонов. Электрон манзил: [email protected]. Материалларимиздан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда «Фойдаланиш шартлари»га амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавий ахборот воситалари тў

