Лайфстайл

Аниме мухлислари, албатта, бориши керак бўлган Япониядаги 8 та машҳур жой

Аниме ихлосмандлари учун Япониядаги 8 та диққатга сазовор жой

Япония узоқ вақтдан бери бутун дунёдан аниме ишқибозларини ўзига тортиб келади. Бу ерда машҳур анимелардаги саҳналарнинг ҳақиқий прототипларини кўриш ва севимли асарлар муҳитини ҳис қилиш мумкин.

**Токио — Суга зиёратгоҳидаги зинапоялар**

"Сенинг исминг" анимесининг якунида вояга етган бош қаҳрамонлар Таки Тачибана ва Мицуҳа Миямизу айнан шу ерда учрашишади. Бугунги кунда бу жойга дунёнинг турли бурчакларидан сайёҳлар келиб, аниме саҳнасини такрорлаб суратга тушишади.

**Камакура — темирйўл кесишмаси**

Сериал намойиш этилганидан сўнг, бу жой Япониядаги энг машҳур аниме манзилларидан бирига айланган.

**Сайтама префектураси — Вашиномия ибодатхонаси**

Сериал эфирга узатилгач, сайёҳлар оқими сезиларли даражада ошган ва мухлислар ҳанузгача бу ерга персонажлар тасвирланган ёғоч лавҳаларни қолдириб кетишади.

**Гифу префектураси — Ҳида-Такаяма шаҳри**

Асардаги кўплаб саҳналар ҳақиқий шаҳар манзараларига жуда ўхшайди.

**Киото префектураси — Ужи шаҳри**

Анимеда Ужи дарёси устидаги машҳур кўприк, соҳил бўйи ва шаҳарнинг кўплаб кўчалари деярли асл ҳолича тасвирланган.

**Шига префектураси — Ишияма-дера ибодатхонаси**

Ривоятларга кўра, ёзувчи Мурасаки Шикибу 1004-йилда Бива кўли устидаги тўлин ойни томоша қилиб, "Гендзи қиссаси" асарини ёзишни айнан шу ерда бошлаган. Аниме мухлислари эса бу жойга "Овоз бер!" сериали сабаб ҳам ташриф буюришади. Ишияма-дера стансиясида вақти-вақти билан аниме қаҳрамонлари тасвирланган махсус поездлар пайдо бўлади.

**Сайтама префектураси — Чичибу шаҳри**

Сериалда шаҳарнинг кўприклари, боғлари, темирйўл вокзали ва турар жой даҳаларини кўриш мумкин.

**Нагано префектураси — Сува кўли**

Филмда шаҳар тўқима бўлса-да, кўл манзаралари ижодкорларга айнан Сува кўли кўринишларидан илҳом берган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.