
Ангор туманида савдо шохобчалари алангага учради.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ушбу ҳодиса тафсилотларини маълум қилди.
Жорий йилнинг 3-сентябр куни Сурхондарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Ангор туманидаги "Янгитурмуш" маҳалла фуқаролар йиғини, Ат-Термизий кўчасида жойлашган дўконда ёнғин содир бўлганлиги ҳақида хабар келиб тушди.
Ушбу хабар асосида 3 та қутқарув бўлинмаси зудлик билан воқеа жойига етиб борди ва ёнғинни қисқа муддатда ўраб олиб, бартараф этди.
Дастлабки маълумотларга кўра, иккита кийим-кечак савдо дўконининг тахминан 35 квадрат метр майдони ёнғиндан зарар кўрган.
Ёнғин натижасида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.
Айни дамда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.

