Спорт

Англия клуби стадиони ҳудудида эркак кишининг мурдаси топилди

Англиянинг “Чарлтон” футбол клуби стадиони ҳудудида эркак кишининг жасади топилди. Бу ҳақда Standart.co.ук нашри хабар берди.

Лондоннинг “Чарлтон” клуби ўз уй учрашувларини ўтказадиган “Велли” стадионида эркак кишининг мурдаси топилган. Ҳозирда ушбу ҳодисанинг сабаблари ва тафсилотлари юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Клубнинг расмий баёнотида шундай дейилади: “18-август, сешанба куни эрталаб ъЧарлтонъ клубининг ъВеллиъ стадионида эркак кишининг мурдаси топилиши ортидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари рўй берган ҳодисадан сўнг стадионга чақирилган. Афсуски, фуқаро воқеа жойида вафот этган. Клуб ушбу оғир вақтларда марҳумнинг оиласи, дўстлари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.”

Терговчилар эркакнинг баландликдан йиқилиб тушгани эҳтимолини ўрганмоқда. Ҳозирча ушбу ҳодиса кутилмаган ўлим сифатида баҳоланиб, суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

Маълумот учун, “Чарлтон” 15-август, шанба куни Англия Чемпионшипининг 1-турида “Дерби Каунти” устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Мазкур баҳс айнан ушбу стадионда ўтказилган. Айни вақтда жамоа 3 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди. “Чарлтон” навбатдаги ўйинини 22-август куни сафарда “Вест Ҳем”га қарши ўтказади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.