Андижоннинг Бобур шоҳкўчасидаги йўл ўтказгич фойдаланишга топширилди (фото)

Андижоннинг Бобур шоҳкўчасидаги йўл ўтказгич фойдаланишга топширилди (фото)
Андижон шаҳри Бобур шоҳкўчасида қурилган йўл ўтказгич фойдаланишга топширилди. Унинг умумий узунлиги 1196 метрни, баландлиги эса 5—12 метрни ташкил этади.
Маълум қилинишича, ушбу йўл ўтказгич жамоат транспортида йўловчи ташиш вақтини 25 фоизгача қисқартиришга хизмат қилади. Шу орқали ёқилғи-мойлаш маҳсулотларидан 292 тонна тежалади. Атмосферага чиқариладиган зарарли газлар эса йилига 4 тоннага камаяди. Йўл ўтказгичдан транспорт оқими суткасига 8 мингдан 22 мингтага етади.
Шавкат Мирзиёев Андижонга ташрифи чоғида Андижон вилоятида 2027-йилда яна учта йирик йўл ўтказгич қурилиши ҳақида маълум қилганди.
Улар Миллий тикланиш ва Навоий кўчалари, Ўзбекистон ва Бобур кўчалари, шунингдек, Амир Темур кўчаси ва Янги айланма автомобил йўли кесишмаларида барпо этилади. Бундан ташқари, Асака тумани марказини айланиб ўтувчи кўприк ҳам фойдаланишга топширилади.

