Маҳаллий

Андижонга Белгиядан самолётда 150 бош наслли қорамол олиб келинди

Андижонга Белгиядан самолёт орқали 150 бош наслли қорамол олиб келинди

Белгиянинг Льеж шаҳридан Андижонга самолётда 150 бош наслли қорамол етказилди. Бу ҳақда Узбекистан Аирпорц маълум қилди.

Чалленге Аир Сарго авиакомпаниясига тегишли Боеинг 777-300 юк самолёти 21-сентябр куни соат 06:05 да Андижон халқаро аеропортига қўнди.

Самолётда жами оғирлиги 82,5 тонна бўлган 150 бош наслли қорамол бор эди. Аеропортда ҳайвонларни тушириш, ветеринария назоратидан ўтказиш ва махсус транспортга юклаш ишлари бажарилди.

4-август куни аеропортга Боеинг 747-400Ф самолёти ҳам қўнган эди. Ўшанда Льеждан жами оғирлиги 83,3 тонна бўлган 160 бош наслли қорамол олиб келинган.

Маҳаллий тадбиркорлар йил охиригача Ўзбекистонга қарийб 1 минг бош наслли қорамол олиб келишни режалаштирмоқда. Кейинги юк рейсларини Аир Атланта ва Чалленге Аир Сарго авиакомпаниялари амалга ошириши кутилмоқда.

Андижон аеропортининг аеродром мажмуасини реконструксия қилиш ишлари 2025-йил март ойида якунланган. Лойиҳа доирасида учиш-қўниш йўлаги, бурилиш йўлаклари, перрон ва самолёт тураргоҳлари тўлиқ янгиланган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.