Андижонда хотин-қизлар бандлиги учун алоҳида жамғарма ташкил этилади
Маълум қилинишича, вилоятда ишлаш истагида бўлган 3 минг нафар аёл фарзанд парвариши билан банд.

Андижонда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш учун алоҳида жамғарма тузилади. Андижон вилоятида аёлларни иш билан таъминлаш мақсадида махсус жамғарма ташкил этилиб, унга 20 миллион доллар ажратилади.
Маълум қилинишича, вилоятда ишлаш ниятида бўлган 3 минг нафар аёл фарзанд парвариши билан банд. Болаларни боғчага жойлаштириш уларнинг меҳнат бозорига қайтиши учун имкон яратиши қайд этилди.
Ҳозир Андижонда мактабгача таълим қамрови 86 фоизни ташкил этади. Тадбиркорлар яна 134 та оилавий боғча очишга тайёр.
Масъулларга 10 кун ичида ушбу боғчалар бўйича тегишли битимларни расмийлаштириш вазифаси юклатилди.

