Маҳаллий

Андижонда 400 млн сўмлик электр қарзини камайтириб беришни ваъда қилган шахс ушланди

Андижонда савдо дўконидаги 400 млн сўмлик электр қарзини камайтириб беришни ваъда қилган шахс қўлга олинди

Андижон вилояти Олтинкўл туманида савдо дўконидаги 400 миллион сўмлик электр энергияси қарздорлигини камайтириб беришни ваъда қилган шахс 3 минг доллар олаётган пайтда ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Олтинкўл тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.А. фуқаро Қ.M.ga тегишли савдо дўконида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати юзасидан юзага келган қарздорликни камайтириб беришини айтган.

М.А. бу масалани “Ҳудудий электр таъминоти” АЖ Андижон вилояти филиалида ишловчи танишлари орқали ҳал қилиб беришини ваъда қилган. У бунинг учун 3 минг АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ҳамда 28, 211-моддалари (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.