Маҳаллий

Андижонда 19,4 млрд сўм қарз учун дори ишлаб чиқариш сехи хатланди

Қарздорга мажбуриятларни ихтиёрий бажариш учун муддат берилган, бироқ қарз белгиланган вақтда қопланмаган.

Андижонда 19,4 миллиард сўмлик қарз сабаб дори ишлаб чиқариш сехига хатлов қўйилди.

Андижон вилоятида кредит қарздорлигини ундириш мақсадида дори воситалари ишлаб чиқариш сехининг бино ва иншоотлари хатланган.

Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси томонидан юритилаётган суд ҳужжатларига кўра, қарздор масъулияти чекланган жамиятдан "Микрокредитбанк" АТБ фойдасига жами 19,4 миллиард сўм кредит қарзини ундириш белгиланган.

Суд қарорига асосан, ундирув гаровга қўйилган дори воситалари ишлаб чиқариш сехининг бино ва иншоотларига қаратилган.

Қарздорга мажбуриятларни ихтиёрий равишда бажариш учун муддат берилган бўлса-да, қарз белгиланган вақтда қопланмаган.

Шундан сўнг, бошланғич баҳоси 19 миллиард сўм бўлган дори воситалари ишлаб чиқариш сехи хатланган.

Ҳозирда ушбу мол-мулкни электрон онлайн-ауксион савдосига чиқариш чоралари кўрилмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.