Маҳаллий

«Андижон сув таъминоти» филиал бошлиғи катта пора билан ушланди

У истеъмолчи хонадонига канализация тармоғи ўрнатиш учун техник шарт қилдириб беришини айтиб, 8,5 минг доллар

«Андижон сув таъминоти» филиали бошлиғи йирик миқдордаги пора билан қўлга олинди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир натижасида «Андижон сув таъминоти» АЖ Жалақудуқ тумани филиали бошлиғи К.Т. ҳибсга олинди.

Аниқланишича, К.Т. фуқаро Б.A.ga «Туялас» МФЙ ҳудудидаги уйига канализация тармоғи ўрнатиш учун техник шартнома тузиб беришни ваъда қилган. Бунинг эвазига К.T.ning кўрсатмаси билан фуқаро M.Sh. 8 500 АҚШ долларини олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.