Иқтисодиёт

Андижон. Истиқлол байрами олдидан йирик иқтисодий ва инвестицион лойиҳалар иш бошламоқда

Мустақиллигимизнинг 35 йиллик тантаналарини Андижон вилояти иқтисодиётни ривожлантиришдаги ҳамда барқарор инвестиция муҳитини яратишдаги янги ютуқлар билан қарши олмоқда.

Андижон. Мустақиллик байрами арафасида йирик иқтисодий ва инвестицион лойиҳалар фаолиятини бошламоқда.

Президентимизнинг Янги Ўзбекистон миллий тараққиёт консепсиясининг асосий йўналишларидан бири хорижий ва маҳаллий инвесторлар учун очиқ, барқарор ва рақобатбардош инвестиция муҳитини яратишдан иборат.

Саноатнинг ривожланиши ва ташқи иқтисодий алоқаларнинг кенгайиши ҳудуд иқтисодиётининг барқарор ўсишига, янги иш ўринлари яратилишига ҳамда аҳоли фаровонлигини таъминлашга хизмат қилади.

Ўтган 2025-йилда 2,5 миллиард АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестициялар ўзлаштирилган эди. Шундан 1,3 миллиард долларлик экспорт амалга оширилиб, 30 мингдан зиёд янги иш ўринлари яратилган бўлса, 2026-йилнинг олти ойи давомида 1,9 миллиард долларлик хорижий инвестициялар ўзлаштирилган ва 500 миллион доллар экспорт амалга оширилган.

Асосий инвесторлар сифатида Россия, Хитой, АҚШ, Туркия ва Германия иштирок этмоқда.

Ҳудудий лойиҳалар бўйича 113,4 миллион доллар миқдоридаги 161 та лойиҳа ишга туширилиб, 10 мингга яқин янги иш ўринлари яратилган.

Видеода Андижон вилоятида Мустақиллик байрами олдидан иш бошлаётган йирик иқтисодий ва ижтимоий лойиҳалар ҳақида сўз боради.

Реклама ҳуқуқи асосида.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.