Маҳаллий

Андижон божхоначилари юк машинасида декларацияланмаган 20 минг долларни топдилар

Андижон божхоначилари юк машинасида декларацияда кўрсатилмаган 20 минг долларни аниқлашди

Андижон вилоятидаги «Хонобод» чегара божхона постида қўшни давлатга қараб ҳаракатланаётган автомобилни кўздан кечириш чоғида божхона назоратига тақдим этилмаган 20 минг доллар нақд пул аниқланди. Ҳайдовчи, шунингдек, оғзаки сўров пайтида ушбу маблағ мавжудлигини кўрсатмаган.

Бу ҳақда 24 октябрь куни Ўзбекистон Давлат божхона хизмати хабар берди. Декларацияланмаган валюта транспорт воситасини божхона кўрикдан ўтказиш чоғида топилган.

Ҳозирда ушбу факт юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари очиқланмаяпти.

Аввалроқ Андижон вилоятидаги бошқа бир чегара божхона постида Қирғизистонга йўл олган юк машинаси ҳайдовчисидан у декларация қилмаган 34 минг доллар топилган эди. Нақд пуллар эркакнинг қўл сумкаси ва кийими чўнтакларидан аниқланган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.