Аманбай Оринбаевга генерал-маёр махсус унвони берилди

Аманбай Оринбаевга генерал-маёр махсус унвони топширилди
Нукус шаҳрида Шавкат Мирзиёев раислигида Қорақалпоғистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.
Унда тадбиркорлик, таълим, тиббиёт ва чорвачилик каби бир қатор йўналишлар юзасидан фикр алмашилди.
Йиғилиш якунида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаевга генерал-маёр махсус унвони берилди.
Мазкур унвон Оринбаевнинг ички ишлар органлари тизимидаги кўп йиллик самарали меҳнати, Қорақалпоғистонни ҳар томонлама ривожлантириш, аҳоли фаровонлиги, хавфсизлиги ва осойишта ҳаётини таъминлаш, жамиятда меҳр-оқибат, аҳиллик ва тотувликни асраш ҳамда мустаҳкамлаш борасидаги катта хизматлари учун топширилди.

