Маҳаллий

Алишер Самадов Ҳисоб палатаси раиси лавозимига тайинланди

Алишер Самадов Ўзбекистон Ҳисоб палатаси раиси лавозимига тайинланди. Бунга қадар у Президенти администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти бошлиғи бўлган.

Алишер Самадов Ҳисоб палатаси раиси этиб тайинланди

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, Алишер Самадов Ўзбекистон Ҳисоб палатаси раиси лавозимига тайинланди.

У 2025-йил 14-июлдан буён Президенти администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти бошлиғи сифатида фаолият юритиб келаётган эди. Бундан олдин эса президентнинг ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимида ишлаган.

Президентнинг 2025-йил 25-июлдаги фармони билан Ҳисоб палатасига қўшимча вазифалар юклатилди. Жумладан, идорага президент топшириқлари доирасида ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланишини ўрганиш, шунингдек уларнинг аҳоли ва тадбиркорлар учун самарадорлигини таҳлил қилиш вазифаси топширилди. Бундан ташқари, қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ижро ҳолатини баҳолаш амалиёти жорий этилади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.