Маҳаллий

Алишер Самадов Ҳисоб палатаси раиси этиб тайинланди

Алишер Самадов Ҳисоб палатаси раиси этиб тайинланди

Президент фармонига кўра, Алишер Баҳодирович Самадов Ҳисоб палатаси раиси лавозимига тайинланди.

Шу муносабат билан у Президент администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти бошлиғи лавозимидан озод этилди.

Алишер Самадов 2025-йил июл ойида ПА Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти раҳбари этиб тайинланган эди.

Бунгача у президентнинг ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.