Актёр, режиссёр ва педагог Абдуманнон Убайдуллаев вафот этди
Таниқли ўзбек актёри, режиссёр ва педагог Абдуманнон Убайдуллаев 86 ёшида вафот этди. У “Ватан” филмидаги роли билан кенг танилган.

Актёр, режиссёр ва педагог Абдуманнон Убайдуллаев 86 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Ўзбекистон Кинематография арбоблари уюшмаси маълум қилди.
Ўзбекистоннинг таниқли киноактёри, режиссёр ва педагог Абдуманнон Убайдуллаев вафот этди.
Убайдуллаев 2006-йилда Зулфиқор Мусоқовнинг "Ватан" филмидаги роли билан машҳур бўлган. Филм суратга олинган пайтда актёр 66 ёшда эди.
Кейинчалик у "Омад", "Сўнгги лаҳза", "Алданган руҳ", "Кулба" филмларида, шунингдек, бир қатор телесериалларда рол ижро этган.
Абдуманнон Убайдуллаев актёрлик фаолиятини бошлашдан аввал болалар радиосида режиссёр, сўнгра Қашқадарё вилояти театрида ишлаган. Кейинчалик у "Табассум" радиожурналини тайёрлаган.
У санъацҳунослик фанлари номзоди, ёшлар билан ишлаш соҳасида хизмат кўрсатган ходим бўлган ҳамда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг овоз режиссураси ва операторлик маҳорати кафедрасида дарс берган.
Абдуманнон Убайдуллаев 2023-йилда Кун нашрига берган интервюсида шундай деган эди: "Агар сен шунча қийинчилик билан тўплаган билимлар бўлса, уларни кимдир сендан олиши керак".
У, шунингдек, Маданият институтига ўқишга кирганида режиссёрлик касбини танлаганини айтган. Унинг фикрича, айнан режиссёр актёрлар ишини бошқаради.

