Акрамжон Фозилов Президент маслаҳатчиси биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди
У аввал Президент администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари эди.

Акрамжон Фозилов Президент маслаҳатчиси биринчи ўринбосари этиб тайинланди
Президент Администрацияси раҳбарининг фармойишига кўра, Акрамжон Муроджон ўғли Фозилов Президентнинг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Шу билан бирга, у Президент Администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Акрамжон Фозилов Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг Халқаро муносабатлар факултетини тамомлаган, шунингдек, Вена (Австрия) ва Гент университетларида (Белгия) таҳсил олган.
У 2026-йил февралда ПА департаменти бошлиғига биринчи ўринбосар бўлганди.

