Маҳаллий

Академик таътил учун маълумотнома - 500 доллар: Бухорода шифокор ушланди

Бухоро вилояти Ғиждувон туманида академик таътил олиш учун тиббий маълумотнома тайёрлаб бериш эвазига 500 доллар олганликда гумонланган шифокор ушланди.

Академик таътил учун маълумотнома - 500 доллар: Бухорода шифокор ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент берган маълумотга кўра, тезкор тадбир унинг Ғиждувон тумани бўлими ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган.

Тумандаги оилавий поликлиника шифокори У.С. фуқаро Ш.R.ga ўқиш жойидан академик таътил олиш учун тиббий маълумотнома тайёрлаб беришни ваъда қилган. У бу ишни поликлиникада юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали амалга оширишини билдирган.

Хабарга кўра, шифокор ушбу хизмат эвазига 500 АҚШ долларини олаётган пайтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.