Спорт

Аичи-Нагоя-2026. Ўзбекистон Ветнамни мағлубиятга учратиб плей-оффга чиқди

Равшан Ҳайдаров шогирдлари гуруҳ босқичидаги барча 3 та ўйинни ўз фойдаларига ҳал этишди

Аичи-Нагоя-2026. Ўзбекистон Ветнамни мағлуб этиб плей-оффга йўл олди

Японияда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида 23 ёшгача бўлган футболчиларимиз ғалабали сериясини давом эттирмоқда.

Гуруҳ босқичининг 3-турида Ўзбекистон У-23 ва Ветнам У-23 терма жамоалари ўзаро баҳс олиб борди. Ушбу учрашувда вакилларимиз 2:0 ҳисобида зафар қучишди. Голларга Муҳаммадали Ўринбоев ва Нурлан Ибраимов муаллифлик қилди.

Равшан Ҳайдаров шогирдлари гуруҳ босқичидаги барча 3 та ўйинда ҳам ғалаба қозонишди. Энди олдинда плей-офф ва янада кучли рақиблар турибди — футболчиларимизга омад тилаймиз.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.