Спорт

Аичи-Нагоя-2026. Даря Латишева кумуш медални қўлга киритди

Аичи-Нагоя-2026. Даря Латишева кумуш медални қўлга киритди

Ўзбекистон делегацияси ХХ ёзги Осиё ўйинларида учинчи кумуш медалини қўлга киритди.

Ушу бўйича беллашувларда қатнашган Даря Латишева Осиё ўйинларидаги учинчи медалига эга бўлди. Кўргазмали чиқиш дастурида иштирок этган юртдошимиз 19.413 балл тўплаб, кумуш медални қўлга киритди.

Олдинроқ аралаш жанг санъатининг модерн йўналишида қатнашган ҳамюртимиз Фирдавс Атамурадов 60 кг вазн тоифасида кумуш медални қўлга киритган эди. Шунингдек, аралаш жанг санъатининг модерн йўналишида 71 кг вазн тоифасида иштирок этган Нодирбек Шавкатов бронза медалга сазовор бўлганди.

Бундан ташқари, карате мусобақаларида икки нафар ҳамюртимиз совриндор бўлган. Жумладан, 67 кг вазн тоифасида қатнашган Абдулвахоб Рашидов олтин, 55 кг вазн тоифасида иштирок этган Ҳумоюнмирзо Ҳалимов эса кумуш медални қўлга киритган.

Шу тариқа ўзбекистонлик спортчиларнинг жами медаллари сони 5 тага етди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.