Маҳаллий

Аҳолининг ичимлик суви ва канализация бўйича қарздорлиги 430 млрд сўмдан ошди — «Ўзсувтаъминот» АЖ

Ҳудудлар кесимида энг катта қарздорлик Тошкент шаҳрида қайд этилди. Йил бошидан бери қарзларни ундириш учун нотариал идоралар ва судларга 168 мингта ариза юборилди.

Аҳолининг ичимлик суви ва канализациядан қарздорлиги 430 млрд сўмдан ошди — «Ўзсувтаъминот» АЖ

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, аҳоли ва корхоналарнинг ичимлик суви ҳамда канализация хизматлари бўйича умумий қарздорлиги 542,6 млрд сўмни ташкил этди. Бу ҳақда 30 октябрь куни Тошкентда ўтказилган матбуот анжуманида «Ўзсувтаъминот» АЖ мутасаддилари маълум қилди, деб хабар беради Daryo мухбири.

Умумий қарз суммасидан 430,7 млрд сўми фуқаролар ҳиссасига, 111,8 млрд сўми эса юридик шахслар ҳиссасига тўғри келади.

Ҳудудлар кесимида энг катта қарздорлик Тошкент шаҳрида қайд этилган — 92,9 млрд сўм, кейинги ўринларда Андижон вилояти — 74,1 млрд сўм, Тошкент вилояти — 61,6 млрд сўм ва Фарғона вилояти — 57 млрд сўм бормоқда.

2026 йилнинг ўтган даври мобайнида қарздорликни ундириш учун нотариал идоралар ва судларга 167 783 та ариза юборилган. Якунда 114 305 та ижро варақаси ва суд буйруғи берилган, 110 563 та ҳужжат эса Мажбурий ижро бюросига топширилган.

Амалдаги тартибга кўра, хизматлар учун тўлов ҳар ойнинг 10-санасигача тўлиқ ҳажмда амалга оширилиши керак. Агар истеъмолчиларнинг қарздорлиги бўлса ва тўлов ўз вақтида тушмаса, аввал уларга ёзма огоҳлантириш юборилади. Агар шундан сўнг ҳам қарз узилмаса, хизмат кўрсатишни чеклаш ва қарздорликни белгиланган тартибда ундириш чоралари кўрилади.

Аввалроқ 2027 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистонда ичимлик суви ва канализациядан қарзи бор шахслар учун электр энергияси учун тўловларни қабул қилиш чекланиши мумкинлиги хабар қилинган эди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.