Афсонавий нигериялик актёр Олу Жейкобс 84 ёшида вафот этди
Олу Жейкобс фаолияти бир неча ўн йилликларни қамраб олган, Нигериянинг энг таниқли актёрларидан бири эди.

Афсонавий нигериялик актёр Олу Жейкобс 84 ёшида вафот этди
Унинг рафиқаси, таниқли актриса Жоук Силва унинг вафотини эълон қилди ва оила мотам тутаётган бир пайтда шахсий ҳаётга дахл қилмасликни сўради.
Театр, телевидение ва кино соҳасидаги фаолияти бир неча ўн йилликларни қамраб олган Нигериянинг энг машҳур актёрларидан бири Олу Жейкобс 84 ёшида вафот этди.
Унинг рафиқаси, таниқли актриса Жоук Силва унинг вафотини эълон қилди ва оила мотам тутаётган бир пайтда шахсий ҳаётга дахл қилмасликни сўради.
Силва ўз баёнотида машҳур актёрни "Луфодо арслони" деб таърифлади ва унинг ҳаёти "муносиб яшаб ўтилган ва курашларга бой бўлган"ини айтди.
Унинг эътиборга лойиқ фильмлари қаторига "Мй Кингдом" (Менинг қироллигим), "Соверт Оператион" (Яширин операция) ва "Оне Фине Дай" (Кунлардан бир кун) киради.
У Нигерия киноиндустрияси — Нолливуднинг асосчиларидан бири сифатида кўриларди ва бутун мамлакат бўйлаб кенг ҳурмат ва эътирофга сазовор бўлган эди.
"Биз барча блогерлар ва ижтимоий тармоқ фаолларини айни дамда оиламизнинг шахсий ҳаётини ҳурмат қилишга чақирамиз", деди Силва ўз баёнотида.
1942 йил 11 июлда туғилган Жейкобс Лондондаги Қироллик драматик санъат академиясида таҳсил олган, шундан сўнг Британия телелойиҳалари ва халқаро фильмлардаги ролларни ўз ичига олган фаолиятини бошлаган.

