Лайфстайл

Афсоналар жонланган масканлар: “Одиссея” қаерда суратга олинган?

Афсоналар жонланган жойлар: “Одиссея” қаерда суратга олинган?

Кристофер Нолан ишлаган “Одиссея” филмининг кўплаб мухлисларига, энг аввало, унинг визуал услуби ёқди. Суратга олиш жараёни камида олтита мамлакатда — Греция, Италия, Марокаш, Шотландия, Исландия ва, албатта, АҚШда амалга оширилди. Шу тариқа, ижодий гуруҳ филм устида ишлаш давомида деярли бутун дунёни ва унинг энг олис нуқталарини кезиб чиқишга улгурди.

“Биз ҳақиқатан ҳам кўп саёҳат қилдик. Ҳар бир жой мен учун янги ва нотаниш эди. Бу ҳақиқий саргузашт бўлди”, дейди актёр Мет Деймон.

Грецияда улар сиклоп Полифемнинг макони сифатида кўрсатилган машҳур Нестор ғорини бориб кўришди. Итака ўрта асрларга оид Санта-Катарина қалъаси орқали гавдалантирилди, Троя эса Марокаш манзаралари, жумладан, ЮНЕСКО мероси сифатида тан олинган қадимий Ойт бин Ҳадду шаҳри орқали тасвирланди. Исландиядаги Снайфедлснес яримороли қирғоқлари эса ерости салтанати вазифасини бажарди — бироқ бу ҳали ҳаммаси эмас.

Сиклоп Полифем ғори — Нестор ғори, Мессения, Греция

Фавиняна оролидаги Санта Катарина қалъаси, Италия

Харибда гирдоби - Базилуцсио, Италия

Лестригонлар шаҳри - Кулбин ўрмони, Шотландия

Троя – Аит Бен-Ҳаддоу, Марокаш

Троян қирғоғи — Марокаш қирғоғи

Менелай ва Телемах саҳнаси - Грециянинг Мессиния шаҳридаги зайтун боғлари

Исландия

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.